24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 21:45
Жамият 👁 257

ВАТАН МУДОФААСИГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШАМИЗ

ВАТАН МУДОФААСИГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШАМИЗ

Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ватанимиз Мудофаа соҳаси бўйича белгиланган вазифаларнинг адо этилиши, ҳарбий соҳанинг энг муҳим йўналишлари бўйича амалга оширилган тизимли ва стратегик чора-тадбирлар туфайли миллий Армиямизнинг жанговар шайлиги ва умуман, мамлакатимизнинг  мудофаа қобилияти ошди. Соҳага замонавий ахборот-коммуникация  технологиялари ва илғор инновациялар кенг татбиқ этилмоқда.
Шуниси эътиборлики, ҳарбий соҳани янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар энг аввало халқимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини, осойишталигини сақлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Шу боисдан ҳам 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган сана ва Ватан ҳимоячилари кунини барча юртдошларимиз улкан байрам қилишади.
Жорий йил 14 январда миллий  Армиямиз ва Қуролли Кучларимиз ташкил топганига 30 йил тўлади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сана муносабати билан турли байрам тадбирлари ўтказилмоқда, ёшлар кўнглида миллий Армиямизнинг салоҳиятига, қудратига ишонч ва ҳурмат руҳини тарбиялаш, Ватанимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч-осойишталигини шараф билан ҳимоя қилиб келаётган ҳарбийлар ҳаёти билан уларни яқиндан  таништириш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар барча иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдираяпти, Ватан ҳимояси ҳар бир йигит учун муқаддас бурч эканлиги кўнгилларига теран жойланаяпти.
Ҳарбий хизмат остонаси ҳисобланмиш туман Мудофаа бўлимида ҳам миллий Армиямиз сафларини илмли, салоҳиятли, кучли ва юрт учун фидойи ёшлар билан бутлаш мақсадида йил давомида узлуксиз ҳаракатлар олиб борилади. Натижада муддатли ҳарбий хизматга энг муносиб йигитлар сараланиб, жўнатилмоқда, муддатли ҳарбий хизматга  саралашда белгиланган меъзонларга жавоб бера олмаган, ёхуд ўзи ихтиёрий равишда сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилишни танлаган йигитлар сафарбарлик чақирув резерви хизматига олинмоқда.
Шунингдек, ҳарбий соҳани танлаб, олий ҳарбий билим юртларда, “Темурбеклар мактаби”да ўқиш истагида бўлган ёшларга йўлланмалар берилаяпти.
Туман Мудофаа ишлари бўлими муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган йигитлар тақдирига ҳам бефарқ эмас. Уларнинг ўз хоҳишларига кўра ишга жойлашишларига, муносиб ҳаёт кечиришларига ҳам интиламиз ва ҳаракат қиламиз.
Инсоният учун тинчлик, осойишталикдан ҳам улуғ, бебаҳо неъмат йўқ. Бугун юртимизда амалга оширилаётган юксак тараққиёт, янгиланишлар, ривожланишлар замирида халқимизнинг тинч-осуда ҳаёти, эртаги кунига мустаҳкам ишончи мужассамдир. Бу  мамлакатимиз сарҳадларини ишончли ҳимоя қилиб келаётган аскарларимиз фидойилиги самараси  эканлиги барчага аён. Улар кечани-кеча, кундузни-кундуз демай, қаҳратон совуқда ҳам, жазирама иссиқда ҳам ўз постларида собит туриб, осойишталигимизни кўз қорачиғидай асрамоқдалар. Миллий армиямиз ҳарбий ватанпарварлик, ҳарбий қурилиш ва ҳарбий саноат  соҳасида дунёдаги энг илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда чегараларимиз хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолатига айлангани барча халқларнинг бахтидир.
Биз туман Мудофаа ишлари бўлими ходимлари Миллий армиямиз сафларини чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятга, ўз муқаддас ҳарбий бурчини адо этиш йўлида қатъий ирода ва мустаҳкам тайёргарликка эга, она юртимизга садоқатли, мард ўғлонлар билан бутлашга хизмат қилаётганимиздан, ўқувчи-ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз.
Азиз юртдошлар! 14 январь  умумхалқ байрамидир. Барчангизга ушбу қутлуғ ва ша-рафли кун муборак бўлсин!

Б.АТАКОВ, туман Мудофаа ишлари бўлими

бошлиғи, подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026