2021 йил сарҳисоби: Туризм ва спорт
Туманда 1 та архитектура ёдгорлиги, 6 та археология обидаси, 1 та музей, 8 та монументал ва санъат объектлари, 1 та Маданият ва истироҳат боғи мавжуд.
Якунланаётган йилда туманда 10 минг нафарга яқин фуқароларнинг мамлакат бўйлаб саёҳатлари ташкил этилди. Шунингдек, 3000 нафардан зиёд фуқаролар Султон Увайс бобо, Кечирмас бобо, Шайх Жалил бобо зиёратгоҳларини зиёрат қилишди.
Туманда спортни ривожлантириш, оммавийлигига эришиш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг ўтган 11 ойи давомида маҳаллалар, идора-ташкилотлар ходимлари, ёшлар ўртасида жами 491 та спорт мусобақалари ўтказилиб, уларда 37623 нафар турли ёшдаги фуқаролар қамраб олинди.
Айни кунда Манғит шаҳридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, ўрта махсус ва умумий ўрта таълим мактабларида 70 та спорт заллари, 3 та тренажёр, фитнес заллари, 69 та баскетбол, 83 та волейбол, 8 та гандбол, 75 та футбол , 56 та кичик футбол майдончалари, 2 та катта футбол стадиони, 1 та сузиш бассейни, 3 та теннис кортлари мавжуд.
Ҳозирги кунда 11210 нафар ёшлар спортнинг 17 тури бўйича 538 та спорт секцияларига қамраб олинган.
2021 ўқув йилида Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 1386 нафар ўқувчилар спортнинг 18 та тури бўйича машғулотлар олиб боришди. Уларга 58 нафар тажрибали тренерлар спорт маҳоратини қунт билан ўргатишмоқда.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури
Туманда 2 та ҳудуд –Жумуртов шаҳарчаси ва Хитой овули “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилиб, давлат дастури доирасида жами 37 млрд. 213,3 млн. сўм ажратилди.
Хитой овулидаги фуқаролар йиғини биносини таъмирлаш ҳамда Жумуртов ШФЙ биносини янгидан қуриш ишлари пудратчи ташкилотлар томонидан тўлиқ бажарилди.
1 та “Хотира майдони” объекти реконструкция қилиниб, Хитой овулидаги 85-сонли мактаб биноси капитал таъмирланди. 2-сонли мактаб биноси эса реконструкция қилинди.
Хитой овули ҳудудидаги 6,844 км. узунликдаги ички йўллар тўлиқ таъмирланди, 4,3 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари реконструкция қилиниб, 1 та трансформатор таъмирланди, тозаланган ичимлик суви билан таъминлаш объектлари барпо этилди.
Жумуртов шаҳарчаси ҳудудида 43-сонли мактаб ва 72-сонли умумтаълим мактаби филиал бинолари капитал таъмирланди, 63-сонли мактаб биноси эса реконструкция қилинди. Ҳудуддаги 3,125 км. ички йўллар тўлиқ таъмирланиб, 3,3 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинди. Шунингдек, 4 та ичимлик суви иншооти объекти янгидан қурилиб, 1 та трансформатор таъмирланди.
Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва маиший муаммолар мавжуд бўлган Куюк кўпир ҳамда Назархон овуллари ҳудудини ривожлантириш учун 3 млрд. сўм ажратилди.
Шундан 3 та мактаб, 1 та мактабгача таълим ташкилоти, 10 та трансформаторларда жорий таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилди. 60 та электр таянч устунлари, 3,9 км. узунликда электр-алоқа тармоқлари, 2 та ичимлик суви тозалаш иншооти, 38 км. узунликда ички йўллар, 3 км. пиёдалар йўлакчаси, 50 та тунги ёритгич чироқлари янгидан ўрнатилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶