22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 03:48
Фан ва таълим 👁 243

“КАСБЛАР – КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ” ШИОРИ ОСТИДА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“КАСБЛАР – КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ” ШИОРИ ОСТИДА  САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Умумтаълим мактабларида декабрь – ижтимоий фанлар ойлиги доирасида мактаб амалиётчи-психологлари томонидан “Касблар фестивали”, “Касблар – келажак кафолати”, “Касбим - фахрим” мавзуларида давра суҳбатлари, кўргазмали ўқув-семинарлари, турли касб эгалари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 42-сонли мактабда ҳам ўтказилди. Ижтимоий фанлар ойлиги доирасидаги “Касблар – келажак кафолати” мавзусида ўтказилган психологик суҳбатда ўқувчи-ёшлар қизиқишлари, орзу-интилишлари, ўзлари танлаган касбларни эгаллаш хусусидаги режалари билан ўртоқлашдилар.

Психологик давра суҳбатидан сўнг, мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари учун Амударё муҳандислик техникумига ва “Тамара текстиль” МЧЖ корхонасига саёҳат уюштирилди.

Мактабнинг амалиётчи-психологи Азиза Қодирберганова раҳбарлигида ташкил этилган мазкур саёҳат орқали ўқувчи-ёшлар келажакда ўзлари эгалламоқчи бўлган касблар бўйича зарур маълумотларга эга бўлдилар. Айниқса, Амударё муҳандислик техникумида талаба-ёшлар учун яратилган шарт шароитлар, ётоқхона мажмуаси, ўқув аудиториялари, кутубхона, маънавий-маърифий тадбирлар учун мўлжалланган зал ҳамда лаборатория-амалий машғулотлар хоналари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, техникумда 2021-2022 йил учун белгиланган қабул квоталари, касб йўналишлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Шундан сўнг, ўқувчи-ёшлар “Тамара текстиль” МЧЖга ҳам бориб, корхона раҳбари Тамара Юсупова томонидан амалга оширилаётган ишлар, айниқса, корхона чеварлари тайёрлаган замонавий кийим-бошлар, корхонада экспортга йўналтирилаётган тайёр маҳсулотлар тахламлари билан ҳам танишдилар.

Корхона раҳбари Тамара Юсупова ўқувчи-ёшларга тадбиркорлик соҳасининг ўзига хос сир-синоатлари, халқимизга фойдаси хусусида сўзлаб берди. Саёҳат давомида ўқувчи-ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид, шунингдек либослар дизайни бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Мазкур саёҳат ўқувчи-ёшларнинг ўз ҳаёт йўлини тўғри белгилаш, ўзи учун манзур касбни танлашларида муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА,
42-сонли умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026