«БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ!»
Фарзанд Оллох берган энг буюк неъмат! Бу неъматга ким қандай қарайди? Афсуски, вақтлар ўтиб ота-онанинг фарзанд улғайгани сари унга муносабати баъзан салбий томонга ўзгариб қолади. Ҳайрон қоламан: Гўдаклигида фариштам, дея бағрингизга босган эдингиз, эндичи? Нега унга нафратланиб қараяпсиз? Ундан кўра болангизга меҳр беринг, бир чимдим меҳр!
Қанийди бу дунёда зўравонликнинг ўрнини меҳр эгалласа!
Ҳа азизлар, дунёда шундай бир иллат борки, бу иллат ҳали ҳамон инсонлар орасида учраб туради. Сизга гапирмоқчи бўлганим бу иллат “зўравонлик” деб аталади. Минг афсуски фарзандга нисбатан ҳам бундай иллатларнинг содир этилиши - кўпгина оилаларда меҳр-муҳаббатнинг дарз кетишига сабаб бўлмоқда. Фазандни тарбия қилиш энг маъсулиятли вазифа эканлигини англаб етишимиз керак. Биз берган тарбия келажакда жамиятни ҳар қандай ёмон иллатлардан асраб-авайлаши ва уларга қарши курашишга замин бўлмоғи даркор. Шунинг учун ҳам фарзанд тарбиясида ўта эҳтиёткор бўлмоғимиз керак.
Жорий йилнинг 25 ноябридан 10 декабрига қадар Республика ташхис маркази томонидан “Биз зўравонликка қаршимиз!” мавзусида 16 кунлик акция ташкил қилинди. Бу акцияда умумтаълим мактаби ўқувчилари, педагоглар, ота-оналар иштирокида мактаб психологлари томонидан болаларга оқилона муносабатда бўлиш мавзусида семинар-тренинглар, йиғилишлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Зўравонлик - жисмоний ёки ақлий босим ўтказиш, болага ёки болаларга доим танқид назари билан қараш ва шундай муносабатда бўлишдир, уни уриб тан жароҳати етказишгина эмас.
Мактаб психологи эса зўравонликка учраган болаларга жиддий ёндошиб, уларга ёрдам бериб бориш, учун аввало ҳақиқатни билиш боладан бўлиб ўтган воқеани тўлалигича ўрганиб чиқиш зарур. Бола билан биргаликда вазиятдан кандай чиқиш йўлларини излаб топиш, вазиятга тўғри ёндошиб, ижобий ҳал килиши лозим.
Мактаб ўқувчилари орасида хам зўравонлик қурбонига айланиб қолаётганлари, минг афсуски, топилади. Шунинг учун хам хар бир педогог ўқувчилар билан яхши муомилада бўлиб, уларнинг дўстона муносабатини янада мустаҳкамлаши керак
Азиз ота-оналар! Фарзандингиздан меҳрингизни аяманг. Зўравонлик иллатига чек қўяйлик! Фарзандимизни сиқувга олавермасдан, улар билан дўстона муносабатда бўлайлик. Улар учун сирдошга айланайлик. Чунки фарзанд акс-садога ўхшайди. Акс садо эса ўзимизга қайтиб келади! Меҳр олган қалбларгина меҳр улашишга қодирдир!
Муҳайё Ўринбоева, 70-сонли мактаб психологи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶