12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:08
Жамият 👁 425

БЕРУНИЙ НОМЛИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ БИНОСИДА "БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!" НОМЛИ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

БЕРУНИЙ НОМЛИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР  ЙИҒИНИ БИНОСИДА "БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!" НОМЛИ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш масаласи тобора долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Оммавий ахборот воситаларида деярли ҳар куни коррупция билан боғлиқ жиноятлар ёритилиб борилиши, бу мазкур йўналишда барча соҳалар бўйича жиддий ва самарали иш олиб борилаётгани, жамиятимизда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетнинг шаклланаётганидан далолат беради.

Аввало шуни таъкидлаш лозимки, коррупция инсоният томонидан ўйлаб топилган энг хунук ва ёқимсиз иллатдир. Президентимиз таъкидлаганларидек, "коррупция иллати ҳатто энг қудратли ва кучли давлатларни ҳам жар ёқасига олиб келган ва пароканда қилган". Чунки коррупциялашган жамиятда инсонларда давлатга ишонч йўқолади, мақсадга интилиш, инсоннинг ўзи севиб шуғулланадиган муайян фаолиятга нисбатан иштиёқ ҳиссини сўндиради.

2017 йил 3 январда "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ушбу йўналишда том маънода катта ўзгаришлар ясалишини таъминлади ва коррупцияга қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг, балки бутун жамиятимизнинг зиммасидаги масъулиятли вазифага айланди.

Бу "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятининг Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Биз коррупцияга қаршимиз!" номли грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Мазкур лойиҳа доирасидаги ошкора ва очиқ мулоқот шаклидаги учрашувлар ва давра суҳбатларига Амударё туманининг энг чекка ҳудудларидаги фуқаролар ҳам қамраб олиниб, коррупцияга қарши кураш бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳисса қўшилмоқда.

8 сентябрь куни Манғит шаҳрининг Беруний номли маҳалласида лойиҳа доирасида ўтказилган учрашувда фуқаролар йиғини масъуллари, ҳуқуқшунослар, грант лойиҳаси координаторлари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Учрашувни маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маъруфжон Ҳожисолиев очди ва иштирокчиларга жамиятимизда чуқур илдиз отган коррупция иллатига қарши курашиш нафақат давлатимиз, балки кўп миллатли халқимиз, қолаверса ҳар бир оила ва ҳар бир фуқаронинг келажаги учун ўта муҳим аҳамиятга эгалиги хусусида батафсил сўз юритди.

Тадбир давомида лойиҳа координатори Робия Йўлдошева грант лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган учрашувлар ва давра суҳбатларидан кутилаётган натижалар тўғрисида батафсил маълумот берди. Айниқса, лойиҳа доирасида ҳуқуқшунослар томонидан аҳолига тақдим этилаётган ҳуқуқий маслаҳатлар, коррупцияга қарши кураш бўйича тушунча ва тавсиялар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг Амударё тумани Адлия бўлими мутахассиси Аброр Тожибоев учрашув иштирокчиларига мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида сўз юритиб, соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар ва инсон омилини камайтиришга қаратилган рақамлаштириш жараёнлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берди.

Шунингдек, учрашув давомида Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Маҳфуза Иброҳимова ҳам сўзга чиқиб, ҳар қандай коррупциявий ҳолат инсон омилининг иштироки туфайли содир бўлиши, коррупциянинг оқибатларига қарши курашишдан кўра, бу иллатнинг олдини олиш сари қўйилган ҳар бир қадам жамият учун жуда катта фойда келтириши тўғрисида фикрларини билдирди.

Учрашув якунида ҳуқуқшунослар томонидан аҳолига зарур ҳуқуқий маслаҳатлар ва коррупцияга қарши кураш борасида тавсиялар берилди.

Маҳмуджон Шомуродов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026