24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 22:25
Жамият 👁 270

БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Айни даврда бутун дунёни ташвишга солаётган муаммолардан бири аср вабоси бўлган орттирилган иммунитет танқислиги синдроми, яъни ОИТС касаллигидир. Ҳалигача давоси топилмаган ушбу касалликка чалинишнинг олдини олиш, зарарларини камайтириш мақсадида кураш олиб борилмоқда. Айниқса, бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш куни деб белгиланган 1 декабрь санасида турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилиб, касаллик ва унинг олдини олиш чоралари ҳақида аҳолига кенг тушунчалар берилмоқда.

1 декабрь куни 30-сонли мактабда бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан «Барча ҳаёт учун» шиори остида «Биз ОИТС га қаршимиз» номли кўрик-танлов ташкил қилинди. Танловда 30-сонли мактабнинг "Витаминка" ва 40-сонли мактабнинг "Авицена" жамоалари иштирок этди.

Мактабнинг биология фани ўқитувчилари Наргиза Мамутова ҳамда Нафиса Мамутовалар томонидан ташкил этилган тадбирда дастлаб ОИТС касаллиги ва унга қарши курашиш ҳақидаги маърузалар тингланди.

Маърузаларда ОИТС касаллигининг келиб чиқиш тарихи, этиологияси, касалликнинг дунёда тарқалганлиги, касаллик манбалари, касалликнинг юқиш йўллари, қайси ҳолатларда юқмаслиги, кимлар кўп касалланиши ва профилактикаси бўйича сўз юритилди. Шунингдек, ОИТС касаллиги миллат генофондига салбий таъсир этиб келаётгани, ижтимоий турга кирувчи бу касаллик кенг маънода нафақат иқтисодий, сиёсий зарар келтириши, оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларга сабаб бўлиши, касалликнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш катта аҳамиятга эгалиги тушунтирилди.

Тадбир давомида ўқувчилар саломлашиш, кўргазмали қуроллар намойиши, тезкор савол-жавоб кўринишидаги билимлар синови, эркин мавзу, разминка, гуруҳ сардорлари беллашуви каби шартлар бўйича беллашишди. Касаллик ҳақидаги тушунчаларини намойиш этиб, берилган саволларга батафсил жавоблар беришди. Тайёрлаган кўргазмалари, плакат ва слайдларни намойиш этишди. Гуруҳ сардорлари ҳам касаллик ҳақида, унга чалинишнинг олдини олиш борасида кенг тушунчаларга эга эканликларини кўрсатиб бердилар.

Таъкидланганидек, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёнинг 197 мамлакатида 2000 йил охиригача 5,5 миллион одам ОИТС билан хасталанган ва улардан 15,5 миллиони вафот этган. Ҳозирги кунда эса 95 миллион атрофида ҳисобланмоқда. Ўзбекистонда ҳам ОИТС билан касалланганларнинг сони ортиб бормоқда. Касаллик омиллари – фаҳш ишлар, гиёҳвандлик, спиртли маҳсулотлар истеъмол қилиш, тиббий хизматдан нотўғри фойдаланиш, тартибсиз турмуш тарзи саналади.

Тадбирда ўқувчилар мусиқий чиқишлар ижро этиб, томошабинларни янада хушнуд этдилар. Иқтидорли ўқувчилар томонидан намойиш этилган қўшиқ ва рақслар, ОИТС касаллигининг салбий оқибатлари ҳақидаги саҳна кўринишлари барчага ниҳоятда манзур бўлди. Ўқувчилар саҳна кўринишлари орқали, турли ёт иллатларга, айниқса, гиёҳвандликка берилиш оқибатида ОИТС касаллигига чалиниш эҳтимоли мавжудлигини ифодалаб беришди.

Тадбир иштирокчилари ОИТС касаллиги ва унинг олдини олиш чоралари ҳақида кенг маълумотларга эга бўлдилар.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026