БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ – АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан куз-қиш мавсуми давомида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш учун туман Фавқулодда вазиятлар бўлимида ҳудуддаги маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари, полковник Маҳмуд Сейдуллаев бошчилигида туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун тегишли соҳалар вакилларидан тузилган таъмирловчи-тикловчи отрядлар тузилди ва 8 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бугунги кунга қадар 14 маротаба рейдлар ўтказилди.
Ўтказилган рейдлар давомида 22 та маҳаллалар ҳудудидаги 1741 та уйлар, 42 та кўп қаватли уйлардаги 602 та хонадонлар текширилиб, 89 та дудбўронлар носозлиги, 18 та резина шланглар орқали газ мосламаларига уланиш, 3 та газ сўрғичлардан фойдаланиш ва 4 маротаба иситиш печ (қозон)ларнинг носозлиги ҳолатлари аниқланиб, бугунги кунга қадар 89 та носоз дудбўронлар таъмирланди, барча газ мосламаларга уланган ностандарт резина шланглар ва газ сўрғичлар далолатнома асосида тармоқдан узиб қўйилди.
Аҳоли яшаш уйлари ва кўп қаватли уйларни текшириш жараёнида 3482 нафар фуқаролар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, қўлбола газ сўриш мосламалари, носоз газ ва электр иситиш жиҳозларидан фойдаланмаслик бўйича суҳбат ўтказилди ва қўшимча йўриқномалар тарқатилди.
Ҳозирги кунгача туман ҳудудидаги 23 та давлат тасарруфидаги объектларда текширувлар ҳамда 11 та тадбиркорлик субъектларида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилди, текширув ва профилактик тадбирларда жами 13 та ёнғинга қарши камчиликлар аниқланиб, барчаси бартараф этилди.
Текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган 2 нафар фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилиб, ёнғин содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган 11 та электр ускуна, мослама ва агрегатлардан фойдаланиши таъқиқланди.
Бойовул МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда носоз бўлган мўрикон талаб даражасига келтирилди ҳамда 5 та хонадоннинг газ жўмраклари соз ҳолга келтирилди.
Ўтказилган текширишлар жараёнида аниқланган камчилик ва нуқсонлар юзасидан туман ҳокимлигига 1 та, прокуратура идораларига 1 та ахборот хатлари, электр ва газ идораларига жами 1 та ҳамда бошқа идораларга 1 та тақдимномалар киритилди. “Ёмонликнинг олдини ол, яхшилик чиқса, бахтинг”, дейди халқимиз.
Ҳа, олиб бораётган кенг кўламли профилактик ишлардан кўзланган мақсад – бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида содир бўлаётган ис газидан заҳарланиш, ёнғинлар оқибати барчага сабоқ бўлиши лозим.
Ҳ.МАТЁҚУБОВ, туман ФВБ бошлиғи, подполковник.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶