«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилмоқда
Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Экологик вазиятни инобатга олиб, табиатни асраш мақсадида дарахт экиш ишлари кун тартибидаги муҳим масалага айланмоқда. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва лойиҳа доирасида қатор тадбирларни амалга ошириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.
4 ноябрь куни Амударё тумани ҳокимлигида туманда “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда бу борадаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг маслаҳатчиси Носир Эшонов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, Президент “Яшил макон” лойиҳаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режасини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган вақт оралиғини дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” дея эълон қилгани ҳақида маълумот бериб, туманда ушбу умуммиллий лойиҳани муносиб тарзда ўтказиш лозимлигини, барча бирдам ва ҳамжиҳат бўлиб, лойиҳа ва унинг доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиши лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг маслаҳатчиси Носир Эшонов сўзга чиқиб, жорий йилнинг 2 ноябрь санасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар хусусида кенг турда маълумот берди.

Қайд этилишича, давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сирдарё, Хоразм вилоятларида “Долзарб 40 кунлик” доирасида 14 млн тупдан мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек тез ўсувчи ва бошқа кўчатлар экилиши, экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосари масъул бўлиши каби қатор вазифаларни белгилаб берган. Қолаверса, йиғилишда ушбу лойиҳани амалга оширишда Ободонлаштириш бўлимлари махсус техника билан таъминланиб, зарур жойларда суғориш тармоқлари барпо этилиши, муассасалар ҳовлиси, маҳаллалар, йўл ва дала четларига дарахтлар экиш лозимлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунлангандан сўнг мутасадди раҳбарлар кўчат экиш ишларини бошлаб юбордилар. "Долзарб 40 кунлик" доирасида кўчат экишнинг иккинчи куни уюшқоқлик билан ўтди.
Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бошчилигида секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари масъуллари кўчат экишда фаол иштирок этдилар. 4 октябрь куни ҳаво ҳароратининг кескин пасайганига қарамай, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасидаги мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини экиш ишларида барча масъуллар ҳамжиҳат бўлиб иштирок этдилар.
Тадбир мобайнида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, газ ва электр тармоқлари корхоналари масъул ходимларига ҳаво ҳарарати пайиши сабабли келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш борасида зарур топшириқлар берилди. Аҳолининг ис газидан заҳарланишинг олдини олиш, аҳоли ўртасида совуқ ҳаво ҳарорати кунларида иссиқлик ва электр энергиясидан тўғри фойдаланиш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶