25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:01
Жамият 👁 142

ҲУДУДИЙ ЙИҒМА КОМАНДАНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ДОИМИЙ ШАЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҲУДУДИЙ ЙИҒМА КОМАНДАНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ДОИМИЙ ШАЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Юртимизда яқин кунлар ичида бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давомида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, яъни ёнғин ва шу каби бошқа ҳодисаларнинг олдини олиш учун ҳудудий йиғма команда куч ва воситаларининг доимий шайлигини, тайёргарлигини таъминлаш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди.

Шу йил 14 октябрь куни бўлиб ўтган ушбу тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий йиғма командасига тумандаги 16 та ташкилотдан 19 та турли русумдаги махсус ва муҳандислик техникалари, 80 нафар шахсий таркиб жалб этилди. Тадбир бошланишида “Йиғин” сигнали бериш орқали ҳудудий йиғма команданинг куч ва воситалари шайлиги, уларни белгиланган жойга етиб келишлари тайёргарликдан ўтказилди.

“Йиғин” сигнали соат 09:30 да берилганидан сўнг, тумандаги тегишли ташкилот ва корхоналардан 9 та юк машинаси ва бошқа техникалар, 46 нафар шахсий таркиб соат 10:40 да, яъни 1 соату 10 дақиқада етиб келиб, туман ҳокимлиги олдидаги автотураргоҳга сафланди.

Шундан сўнг, “Саф кўриги”ни ўтказиш орқали йиғма команда таркибидаги куч ва воситаларнинг, шахсий таркибнинг махсус кийим бош, шахсий ҳимоя воситалари ва асбоб-анжомлар билан таъминланганлиги, техникаларнинг техник ҳолати, уларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлик даражаси текшириб кўрилди. Шахсий таркиб ва техникалар назоратдан ўтказилганида, йиғма команда таркибида таъмирлаш звеноси ташкил этилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, йиғма команда таркибида водавоз, автокран муҳандислик техникалари мавжуд бўлса ҳам саф кўригига қатнашмаганлиги маълум бўлди.

Тадбир давомида жамланган техникаларнинг созлиги, техникаларнинг тегишлилиги бўйича ҳужжатлари, йўл варақлари ва ўз вақтида белгиланган манзилга етиб келиши кабилар ҳам текширувдан ўтказилди. Гуруҳлар ва звенолар шахсий таркибининг функционал вазифаларини билиш даражаси тўғридан-тўғри оғзаки савол-жавоблар орқали ўрганилди. Ўрганишлар давомида жамланган шахсий таркибнинг 65 фоизи функционал вазифаларини билиши аниқланди.

Ундан ташқари, саф кўриги давомида туман ҳокимлиги раҳбарияти, йиғма команда командири ҳамда команда таркибига киритилган корхона ва ташкилотлар раҳбарларига шахсий таркибни тегишли Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда махсус кийим бош, шахсий ҳимоя воситалари, асбоб-анжомлар ва ускуналар билан етарли даражада таъминлаш юзасидан кўрсатмалар ва тушунчалар берилди.

Шунингдек, йиғма команданинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва улар тузиладиган ташкилотларни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-иловасига мувофиқ куч ва воситалар билан жамланганлиги ҳолати ҳам ўрганилди. Ўрганиш давомида йиғма командани ташкил этишда намунавий ташкилий-штат структурасига риоя этилмаганлиги аниқланди.

Ўқув машғулот тадбири якунида туман Фуқаро муҳофазаси ҳудудий йиғма командаси куч ва воситалари ҳудудда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга чекланган тайёр деб баҳоланди.

Ғ.Ўралов, туман ФВБ бошлиғи ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026