12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:17
Жамият 👁 473

Амударё туманида фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўқув тадбири ўтказилди

Амударё туманида фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўқув тадбири ўтказилди

Инсон ҳаёти ва соғлиғини асраш, турли кўнгилсизликлар ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Айниқса, табиий офатлар ва мавсумий хавф-хатарлар олдиндан огоҳлантирмай келишини инобатга олсак, аҳоли, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида хавфсизлик маданиятини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда юртимиз бўйлаб фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган "Долзарб 30 кун" ойлиги доирасида жойларда кенг кўламли профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ана шундай муҳим тадбирлардан бири Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабида ҳам ташкил этилди.

Ушбу профилактик йиғилишда мактабнинг ўқувчи-ёшлари, педагог ходимлари ҳамда Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари фаол иштирок этиб, чўмилиш қоидалари ва зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар. Тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўникмаларини мустаҳкамлаш ва уларнинг кундалик ҳаётида хавфсизлик маданиятини янада оширишдан иборат бўлди.

Йиғилиш давомида кунлар исиши билан долзарблашадиган асосий мавзу – очиқ сув ҳавзаларида хавфсиз чўмилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассислар томонидан иштирокчиларга чўмилиш қоидаларига қатъий амал қилиш, эҳтиётсизлик ва бепарволик оқибатида юзага келиши мумкин бўлган фожиали бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди. Хусусан, сув ҳавзалари атрофида ўзини тутиш қоидалари, белгиланмаган ва назоратсиз ҳудудларда чўмилишнинг инсон ҳаёти учун қанчалик хавфли эканлиги ҳамда сувда фавқулодда вазият юз берганда зудлик билан кўрилиши лозим бўлган чоралар ҳақида аниқ ва ҳаётий маълумотлар берилди.

Тадбирнинг яна бир муҳим қисми зилзила хавфи ва ундан сақланиш чораларига бағишланди. Мавзуни янада жонли ва тушунарли қилиш мақсадида йиғилганларга махсус тайёрланган видеороликлар намойиш этилди. Ушбу кўргазмали воситалар орқали чўмилиш ва зилзила вақтида хавфсизлик қоидаларига сўзсиз амал қилишнинг ҳаётий аҳамияти кенг ёритиб берилди.

Шунингдек, зилзила содир бўлганда бино ичида қандай ҳаракатланиш тартиби мутахассислар томонидан амалий тарзда кўрсатиб ўтилди. Ўқувчиларга ер қимирлаши вақтида энг хавфсиз жойни танлаш, саросимага берилмасдан бинодан тартибли равишда эвакуатсия қилиш ҳамда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. Бундай амалий машғулотлар назарий билимларни ҳаётда тезкорлик билан қўллаш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Учрашув якунида фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассислари томонидан ҳар қандай кутилмаган ҳолатда саросимага тушмаслик, вазиятни тўғри баҳолаб, тезкор ҳамда аниқ қарор қабул қилиш инсон ҳаётини сақлаб қолишда энг муҳим омил экани алоҳида таъкидланди. Иштирокчиларга кундалик турмушда амал қилиниши лозим бўлган хавфсизлик қоидалари бўйича ҳам қўшимча тавсиялар тақдим этилди.

Бу каби кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ёшларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича билим ва кўникмаларини оширишда, энг муҳими, уларнинг ўз ҳаёти ва атрофдагилар саломатлигига бўлган масъулиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026