12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:41
Жамият 👁 472

"ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

"ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 1—30 ноябрь кунлари оралиғида мамлакатимиз бўйлаб "Фавқулодда вазиятлар профилактикаси ойлиги" ўтказилмоқда. Мазкур ойлик доирасида амалга ошириладиган профилактик чора-тадбирларни манзилли ташкил этиш орқали аҳоли кенг қатламлари орасида фавқулодда ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш бўйича соҳа ходимлари томонидан тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ойлик доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича режавий жадвал ишлаб чиқилиб, туманнинг барча ҳудудларидаги ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ўрганилмоқда.

Айниқса, аҳоли хонадонларида содир бўлиши эҳтимоли бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари жараёнида қуйидаги ҳолатлар аниқланиб, қонуний чоралар кўрилмоқда. Жумладан, истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш, табиий газ тармоғига иситиш қозонлари ҳамда газ плиталарини резина шланглар орқали улаш, тақиқланган газ сўриш ускуналаридан фойдаланиш ҳолатларига мутасаддилар томонидан чек қўйилмоқда.

Бундан ташқари, энергетика объектларида профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш орқали идора ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари, умумий овқатланиш шохобчалари, хавфли ишлаб чиқариш корхоналарининг ишчи-хизматчиларини жалб қилган ҳолда махсус тактик-ўқув машқлари ҳам ўтказилиб, ёнғин, ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган профилактик тарғибот-ташвиқот тадбирлари туманнинг энг чекка ҳудудларида ҳам амалга оширилиб, аҳоли хонадонларидаги дудбуронлар, иситиш қозонларининг созлиги назорат қилиниб, камчиликлар жойида бартараф этилмоқда. Шу билан бирга, аҳолига ёнғин чиқишининг олдини олиш, фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилиш зарурлиги юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилиб, муҳим йўл-йўриқ ва тавсиялар берилмоқда.

Кези келганида шуни алоҳида таъкидлашни истардикки, ёнғин, ис гази — қўлсиз, оёқсиз, тилсиз ёв. Шунингдек, ҳаво газ аралашмасининг чақнаши ҳам инсон ҳаёти учун хавфли, кўринмас офат. Ана шу тилсиз ёв — кўринмас офатга қарши курашиш, хонадонларимизда бахтсиз ҳодиса содир бўлишининг олдини олиш эса ўз қўлимизда. Ҳар биримиз ўз хонадонимиздаги иситиш тизимларини ишлатишдан олдин уларнинг соз ёки носозлигини синчиклаб кўздан кечириб, дудбуронларни тозалатиб қўйсак, ўзимиз ва яқинларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини асраган, фавқулодда вазиятларнинг олдини олган бўламиз.

Азиз юртдошлар! Туманимизда "Фавқулодда вазиятлар профилактикаси ойлиги" доирасидаги профилактик назорат ва тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Мазкур ойлик доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этинг ва жамиятимиз фаровонлиги ҳамда осойишталигига ўз ҳиссангизни қўшинг!

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026