25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:31
Жамият 👁 190

“Аёллар дафтари”дан чиқарилган хотин-қизлар жамиятда ўз ўрнини топмоқдалар

“Аёллар дафтари”дан чиқарилган хотин-қизлар жамиятда ўз ўрнини топмоқдалар

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.

Бу йўналишда манзилли, ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб боришни ташкил қилиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар бўйича мутлақо янги – “Темир дафтар”, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича тегишлича “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимлари ҳаётга татбиқ этилди.

Амударё туманида ёрдамга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш борасида самарали ишлар қилиб келинмоқда.

Айтиш керакки, туманимизда бандлиги таъминланиб, “Аёллар дафтари”дан чиқарилган, айни пайтда оиласи учун етарли даромад манбайига эга бўлаётган хотин-қизларимиз талайгина. Хусусан, Чойкўл овулида яшовчи Лайло Аҳмедовага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ва ўз-ўзини банд қилиши учун амалий ёрдам берилиб, ижтимоий қўллаб-қувватланган. Лайло Аҳмедова 33 млн сўм кредит маблағи олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ҳамда “Аёллар дафтари”дан чиқарилган. Айни пайтда у тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб, зарурий моддий маблағга эга бўлмоқда. Турли мавсумга мўлжаллаб аёллар ҳамда болалар кийимларини тикмоқда ва оила иқтисодига қўшимча даромад киритмоқда.

Шунингдек, Чойкўл овулида яшовчи Саломат Ортиқова ҳамда Гулзор маҳалласида яшовчи Барно Камоловалар ҳам ижтимоий ёрдам берилиб, бандлиги таъминланган хотин-қизлардан ҳисобланади. Уларнинг ҳар иккаласига Аёллар жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида тикув машинаси берилиб, тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига амалий ёрдам кўрсатилган ҳамда “Аёллар дафтари”дан чиқарилганлар. Ҳозирги кунда улар тикувчилик билан шуғулланиш орқали даромад манбайига эга бўлмоқдалар.

Олмазор маҳалласида яшовчи моддий ва ижтимоий кўмакка муҳтожлиги сабабли “Аёллар дафтари”га киритилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланган Дилфуза Авезова бугун оиласига иқтисодий даромад келтираётганидан мамнун. Дилфуза Авезовага мутасаддилар томонидан 15 млн сўм кредит маблағи олишида ҳамда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашида амалий ёрдам берилган ва бандлиги таъминланган. Айни пайтда у тикувчилик билан шуғулланиб, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кўрпа, кўрпача, тўшак ва ёстиқлар тикмоқда ҳамда ўз оиласига етарли даражада моддий маблағга эга бўлмоқда.

Ҳамюртларимиздан бири, 3-сектор ҳудудидаги Жумуртов шаҳарчасида яшовчи Райҳон Дўсчанова айни пайтда таъмирланиб, янги ҳолатга келтирилган уй-жойда яшаётганидан давлатимизда хотин-қизлар ва аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қатарилаётган бу каби эътибордан ғоят хурсанд. 3-сектор раҳбари ҳамда масъуллари томонидан Райҳон Дўсчанованинг уй-жойи таъмирлаб берилиб, янгича кўринишга келтирилди ҳамда унга ўз-ўзини банд қилиши учун амалий ёрдам берилди.

Айтиш керакки, туманимизда саломатлик билан боғлиқ муаммолари бўлган аёлларимизга ҳар томонлама кўмак бериш борасида ҳам самарали ишлар қилинмоқда. Жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган Бўз ёп овулида яшовчи Замира Хайтбоеванинг невараси Севинчой Ойбекованинг юрак хасталигига чалингани сабабли, унинг Тошкент шаҳрида операция қилинишига амалий ёрдам берилди. Ҳозирда Севинчойнинг саломатлиги жойида бўлиб, бувиси Замира Хайтбоева бундан ғоят мамнун.

Овулда яшовчи Майсара Машарипова ҳам айни пайтда самарали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизлардан бири ҳисобланади. Унга тикувчилик билан шуғулланиши учун 12 млн сўм кредит маблағи олишида амалий ёрдам кўрсатилиб, бандлиги таъминланган ҳамда шу орқали Майсара Машарипова “Аёллар дафтари”дан чиқарилган. Айни пайтда у ҳамюртларимиз эҳтиёжларига кўра аёллар ва болалар кийимларини тикиб, оила иқтисодига қўшимча даромад киритмоқда.

Таъкидлаш керакки, туманимизда ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганликлари сабабли ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнини топаётган хотин-қизларимиз сони ортиб бормоқда. Улар билан суҳбатлашар эканмиз, ўз сўзларида ўз ҳаётидан ва давлатдан рози эканликларини билдиришиб, мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлидаги ислоҳотлар бардавом бўлишини тиладилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026