25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 02:15
Жамият 👁 372

“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ”ДА НУРОНИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛМОҚДА

“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ”ДА НУРОНИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда. Навбатдаги лавҳамиз ҳафталик доирасида ўтказилган тадбирлардан бири хусусида.

6 октябрь куни “Кексалар ҳафталиги” доирасида Тўлқин овул фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга ҳудуддаги аҳоли, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.

Тадбирни Амударё тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев очди ва овул аҳлини ҳафталик муносабати билан муборакбод этди. Амударё туман “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Аллаберганов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Баходир Болтабоев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шухрат Маткаримовлар сўзга чиқишиб, тадбир қатнашчиларини Тўлқин овул фуқаролар йиғини биносининг таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши ва байрам муносабати билан табрикладилар.

Тадбир давомида ҳудудда яшовчи кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш йўлидаги фаол иштироки учун Еримбат Жуманиёзов, Нишонбой Абдуллаев, Бахтиёр Жумабековларга ташаккурномалар берилди.

Шундан сўнг овул имомлари Нишонбой Абдуллаев, Гулмирза Қодиров ҳамда маҳалла фаоли Тўлибой Йўлдошевлар туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳалла ҳудудида олиб борилаётган самарали ишлар тўғрисида гапириб, Тўлқин овул фуқаролар йиғини биносининг таъмирлангани ва фойдаланишга топширилгани билан барчани муборакбод этдилар.

Тадбирда 31-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ма Чойкўл маданият уйи ходимлари томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ва ижро этилиб, тадбирга байрамона руҳ бағишлади.

Шунингдек, “Гулмон уйчи бобо” ресторанида меҳмонларга байрам дастурхони ёзилиб, бир пиёла чой устида ширин суҳбатлар давом этди.

Тадбир сўнггида Баходир Болтабоев, Бекман Аллаберганов, Шуҳрат Маткаримов ҳамда Тўлқин овул фуқаролар йиғини раиси Рашид Абдигалиевлар ҳудудда яшовчи нуронийлар, хусусан,  фронт орти фахрийси Абдураим ота Абдурахмонов, Жабборберган ота Ибрагимов, Бекберган ота Эшмуродов, Жангил она Эшчанова, Бибиҳожар она Хўжаметова, Холбой ота Худойбергановлар хонадонида меҳмон бўлиб, “Кексалар ҳафталиги” муносабати билан уларнинг ҳолидан хабар олишди ва  ширин суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.

Шу куни Қиличбой овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Сурож” тўйхонасида  ҳам “Кексалар ҳафталиги” доирасида “Бир пиёла чой устида ширин суҳбатлар”, “Дийдор ширин” мавзуларида ҳудуддаги отахонлар ва онахонлар билан давра суҳбатлари ташкил этилиб, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” деб номланган байрамона мусиқий кеча ўтказилди.

Унда нуронийлар бир пиёла чой устида суҳбат қуриб, тадбир давомида янграган куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар.

Тадбирни Амударё туман “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Аллаберганов очди ва ҳудуд аҳлини ҳафталик муносабати билан муборакбод этди.

Шундан сўнг Қиличбой овули ҳудудида яшовчи Мадрим ота Холимбетов ва Йўлдош ота Жумамуратовлар нуронийларга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ва эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар ва овулдошларини байрам муносабати билан табрикладилар. Тадбир давомида нуронийларга мароқли концерт дастури тақдим этилди. Қиличбой маданият уйи ходимлари томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Тадбир якунида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Баходир Болтабоев, Бекман Аллаберганов ҳамда Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси Бахром Кодиров, “Келажак лидерлари” клуби аъзоси Нодира Йўлдошевалар ҳудудда яшовчи 85 ёшни қаршилаган Энажон момо Юлдашева ва Хизр эли маҳалласи ҳудудида яшовчи 106 ёшни қаршилаган Парда момо Бекниязовалар хонадонида меҳмон бўлишиб, “Кексалар ҳафталиги” билан онахонларни қутладилар.

Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026