15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 23:37
Жамият 👁 440

МЕҲНАТИДАН ҚАДР ТОПГАН ФИДОЙИЛАР

МЕҲНАТИДАН ҚАДР ТОПГАН ФИДОЙИЛАР

Ҳаёт баланд-паст довонлардан, олис-яқин манзиллардан иборат. Ҳар бир инсон ҳаётдан ўрнини топиш, дилидаги орзу-ниятини рўёбга чиқариш,  эл-юрт равнақига ҳисса қўшиш учун шу довонларни забт этиб, кўзлаган манзилларига етишга ҳаракат қилади.

ЭЛ ХИЗМАТИДАГИ АРДОҚЛИ НУРОНИЙ

Умрини эл саломатлигини муҳофаза қилиш, хасталарнинг дардига шифо топишдек масъулиятли ишга бағишлаган Султон ака Тожиниёзов ҳам ана шундай инсонлардан.  Беморлар дардига дармон бўлиб “Султон дўхтир”, дея танилган бу шифокор 70 ёшдан ошса ҳамки, ҳамон халқимиз хизматида. Изланишлардан чарчамай, ҳар бир касаллик ва унинг шифо усулларини ўрганади, тажрибаларини ёш шогирдларига қайта-қайта ўргатишдан асло эринмайди.

Қипчоқ овулида, ишчи оиласида 1948 йилда таваллуд топган С.Тожиниёзов болаликдан жуда қизиқувчан эди. Падари бузруквори Сафарбой ота фарзандларининг тарбиясига алоҳида эътибор берди. Уларнинг билимли бўлиб улғайиши учун шароит яратишга ҳаракат қилди. Опаси Гулсара тиббиёт соҳасига қизиқиб, ҳамширалик касбини танлаганида мустақил ҳаёт остонасида турган Султон ҳам шу соҳага бефарқ эмаслигини англади. Мактабни тугатиб, Тошкент шаҳридаги Тиббиёт институтига ҳужжат топширди ва 1967 йилда талаба бўлди. Институтни жарроҳ-уролог мутахассислиги бўйича тамомлаб, республика касалхонасида интернатура ўтади. Интернатура муддати тугаганидан сўнг, илк иш фаолиятини туман Тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлимида шифокор бўлиб ишлашдан бошлади. Султон ака ўтган йиллар мобайнида туман шифохонасида жарроҳлик, урология бўлимлари мудири вазифасида ҳам ишлади.

Султон ака раҳматлик умр йўлдоши Марям опа билан 5 ўғилни тарбиялаб вояга етказишди. Катта ўғил Баҳром отаси каби шифокор бўлди. Айни пайтда Тошкент шаҳридаги халқаро хайрия ташкилотларидан бирида шифокор. Даврон, Ғайрат, Ботирлар якка тадбиркорлик билан шуғулланади. Равшанбек эса “Шимолгазтаъминот” унитар корхонасининг “Амударётумангаз” филиалида чилангар бўлиб ишлаяпти.

Султон ака ишдан бўш вақтларини хонадон олдидаги томорқада ўзи барпо этган мўъжазгина боғда ўтказади. Мевали дарахтларни парваришлайди, ишкомларга осилган тўр-қовоқлардаги беданалар, тўтиқушлар, каптарларини озиқлантиради. Жонли табиатни хуш кўрадиган шифокор уйда, аквариумда турли балиқлар ҳам боқади.  

Султон ака тажрибали шифокор сифатида ҳар бир беморини синчиклаб текширувдан ўтказади. Муолажаларнинг кетма-кет қўлланилишини назорат қилади. Жарроҳлик амалиётини қўллашда ҳам ўз ҳаётини ишониб топширган беморнинг дардини енгиллатишга ҳаракат қилади. Шу туфайли у эл олдида ҳам, ҳамкасблари олдида ҳам ҳурмат, эътибор қозонди. Айниқса, шогирдлари улкан тажриба мактабига эга устозни жуда қадрлашади.

С.Тожиниёзовга 1992 йилда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвони, 2015 йилда “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кўкрак нишони берилди. Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида эса ҳамон элга хизмат қилиб келаётган, ёш шифокорларнинг севимли устози, тажрибали уролог-жарроҳ “Ардақлы нураный” кўкрак нишони билан тақдирланди.

У билан ўтказган суҳбатимизда, меҳнатларининг давлатимиз томонидан бир неча бор эътироф қилингани уни янада кўпроқ масъулият билан ишлашга ундашини, бундан кейин ҳам ўзининг эзгу ишлари билан ёшларга намуна бўлишга ҳаракат қилишини фахр билан эътироф этди.

 

ЎЗ ИШИНИНГ УСТАСИ

Ана шундай самимий, дилкаш ва ҳар доим ёрдамга шай инсонлар атрофдагилар қалбидан тез ўрин олади. Оддий ишчи, бўлганда ҳам ўз ишининг устаси, турли мушкул вазиятларда ечим топиб, доим ёнидагиларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қиладиган замондошларимиздан бири – Омонбой ака Ҳожибоев ҳақида ҳам шундай десак асло муболаға бўлмайди. Айни пайтда “Қорақалпоқ сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг туман филиали устаси вазифасида ишлаётган бу инсон деярли 30 йилдан буён халқ хизматида.

О.Ҳожибоев умумтаълим мактабини тугатганидан сўнг, 1990-92 йилларда ҳарбий хизматда бўлди. Шундан сўнг, у ўзи яшайдиган Босув маҳалласидаги хўжаликлардан бирида беш йил давомида ишлади. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаб келаётган, сувни қувурлар орқали хонадонларга бир маромда етказиб бераётган корхоналардан бўлган “Туямўйин-Нукус” сув қувурларидан фойдаланиш бошқармасида эса 1997 йилдан чилангар бўлиб иш бошлади. Корхонадаги сув етказиб берувчи техникаларни таъмирлашда, қувурлардаги, сув йўлларидаги носозликларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатиб ишлаган, ўз билганларини ўргатиб, бошқаларга ҳам кўмак беришдан асло оғринмайдиган фидойини кейинчалик уста вазифасига тайинлашди. Жонкуяр уста гоҳ кундузи, гоҳ кечаси бўлса ҳам сув иншоотларидаги насослар, қурилмаларни созлаб, бир маромда ишлашини таъминлашга ўзини масъул деб билади.

Омонбой ака умр йўлдоши Жонгил опа билан биргаликда уч ўғил ва бир қизни тарбиялаб вояга етказишди. Катта ўғил Ғиёсжон ота изидан бориб, устачиликни ўрганди. Ҳозир у отаси билан бирга “Қорақалпоқ сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг туман филиалида чилангар бўлиб ишламоқда. Қолган фарзандларини ҳам жамият корига ярайдиган инсонлар қилиб вояга етказиб, элга қўшишмоқда.

Камтаринлик, тиришқоқлик, фидойилик каби хислатларни жамоа хўжалигида тракторчи бўлган отасидан ўрганган Омонбой ака болаликдан техникаларга қизиқар эди. Трактор бузилган пайтда отасига ёрдамлашиб юриб, ҳар бир эҳтиёт қисмнинг қандай вазифани бажаришини тушуниб олар, керакли ускуналарни адашмай келтириб беришга ҳаракат қиларди. Шунданми, ўзи ҳам техникаларни ишдан чиқараётган носозликларни аниқлашга жуда қизиқадиган, топиб, бартараф  этмагунича тинчимайдиган бўлди. Ишда ҳам мана шу жонкуярлигидан, ўз ишига масъулиятлилигидан ҳурмат қозонди.  Уста ҳар бир шогирдига бу ҳунарни астойдил ўргатар экан, доим камчиликсиз бажаришларини талаб этади.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида ҳар бир кунини элга наф келтириш билан ўтказаётган Омонбой акага “Ўатан пидайысы”  кўкрак нишони берилди. Меҳнатлари қадр топганидан чин дилдан қувонган уста учун бу ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

АМУ ЭЛИНИ ДУНЁГА ТАНИТГАН СПОРТЧИ

Яна бир юртдошимиз, нафақат Аму элининг, балки бутун Ўзбекистоннинг севимли фарзандига айланган спорт устаси – дзюдо кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шарофаддин Болтабоев ҳам энг азиз, энг улуғ  байрамимиз арафасида давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлди. Юртимиз шарафини жаҳон ареналарида туриб, шонли ҳимоя қилган ёш спортчига “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони берилди.

Амударёдан етишиб чиққан моҳир спортчи Ш.Болтабоев 2015 йилда Қувайтда спортнинг дзюдо тури бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионати 2-ўринни, шу йили Польша давлатида спортнинг дзюдо тури бўйича бўлиб ўтган Европа кубогида 3-ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. 2017 йил Тошкент шаҳрида спортнинг дзюдо тури бўйича бўлиб ўтган Тошкент Гран При мусобақаларида 3-ўрин,  шу йили Чехия давлатида спортнинг дзюдо тури бўйича бўлиб ўтган Европа кубогида 3-ўрин ғолиблигини қўлга киритди.

2018 йил Чехия давлатининг Прага шаҳрида спортнинг дзюдо тури бўйича бўлиб ўтган Европа кубогида 3-ўринни эгаллади. 2019 йил Дубай шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 2-ўрин, Араб амирлиги Фужейраҳ шаҳрида “Asian-Pacific Championships Seniors and Teams 2019” катталар ўртасидаги Осиё – Тинч океани чемпионатида 2-ўрин, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Тошкент гран-приси “Tashkent Grand Prix 2019” спорт мусобақасида 1-ўринлар ғолиби бўлди.

Шарофаддин ютуқларни қўлга киритишда давом этиб, 2020 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтган “Paris Grand Slam” спорт мусобақасида 2-ўринни эгаллади.

2021 йил февраль ойида Тель-Авив шаҳрида бўлиб ўтган “Tel-Аviv Grand Slam” спорт мусобақасида 1-ўрин, Тошкент шаҳрида ўтказилган “Tashkent Grand Slam” мусобақасида 2-ўрин ғолиби деб топилди. Ёш спортчи 2021 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш мақсадида йўлланмани қўлга киритиш учун белгиланган баллни қўлга киритиб, очколар ҳисобини 4681 тага етказди ва 81 кг. вазн тоифасида дунё рейтингида 7 поғонага кўтарилишга эришиб, Олимпия ўйинларида қатнашишга муваффақ бўлди.

Фахрли спортчи, юртдошимиз  Ш.Болтабоев дзю-до спорт тури бўйича 2012-2021 йилларда бўлиб ўтган барча Ўзбекистон Чемпионати ва кубокларида олтин, кумуш медалларни  қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Спортнинг дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси сифатида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган, Ўзбекистон номини дунёга танитаётган Ш.Болтабоев  “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвонига ҳар томонлама муносибдир.

Жамият тараққиётига қўшган муносиб ҳиссалари, заҳматли меҳнатлари эвазига давлатимизнинг турли мукофотларига сазовор бўлган юртдошларимизни са-мимий муборакбод этамиз.

ОзодаХудойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019