25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 02:14
Жамият 👁 150

ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОД ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ АБАТБАЙ ДАНИЯРОВ ИШТИРОКИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОД ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ АБАТБАЙ ДАНИЯРОВ ИШТИРОКИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб, яқинлашиб қолган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишлари қизғин тусга кирди. Жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ҳамда уларнинг ишончли вакилларининг сайловчилар билан учрашувлари ўтказилиб, номзодларнинг сайловолди дастурлари юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари янада жонлантирилмоқда.
29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Абатбай Данияров Амударё туманидаги сайловчилар билан учрашди.
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган мазкур учрашувда депутатлар, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва туман Кенгаши масъуллари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, кўпчилик қисми аёллар ва ёшлардан иборат бўлган сайловчилар, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги ишончли вакили Абатбай Даниёров сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастурини ўқиб эшиттирди.
Қайд этилишича, номзоднинг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган халқпарвар давлатдир” шиори остида илгари сурилаётган сайловолди дастурида ўнта йўналишда туб ислоҳотлар амалга оширилиши кўзда тутилган Янги Ўзбекистон стратегияси ишлаб чиқилган ҳамда унда янги тараққиёт даврида амалга оширилиши кўзланаётган устувор вазифалар кўрсатилган.


Хусусан, сайловолди дастурининг илм ва инновацияларга асосланган янги иқтисодиётни барпо этиш йўналишида келгуси 5 йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 баробар ошириш, 2030 йилга қадар Ўзбекистонни “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киритишга пухта замин яратиш борасида қатор вазифалар белгиланган.
Шунингдек, дастурнинг “Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили” дея номланган йўналишида мамлакатимизда 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш энг муҳим вазифалар эканлиги ҳамда бу борада амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирлар кўрсатилган.


Шу билан бирга сайловолди дастурида қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш борасида туб ислоҳотлар белгиланган бўлиб, қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадларини камида икки баробар оширишга, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатларини камида 5 фоизга етказишга алоҳида эътибор қаратилиши кўзланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги ишончли вакили Абатбай Даниёров шу каби турли соҳаларда амалга оширилиши кўзланган устувор вазифалар белгиланган сайловолди дастурини ўқиб эшиттирганидан сўнг, сайловчилар томонидан турли йўналишларда берилган саволларга жавоблар қайтарди.

Мадамин Казаков, O'zLiDeP туман Кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026