01.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.11.2026, 19:17
Жамият 👁 331

ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ

Амударё туманида ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни она Ватанга садоқат ва юксак масъулият руҳида тарбиялашга қаратилган муҳим тадбир бўлиб ўтди. Туман Хотира майдонида “Ватан таянчи” отрядлари аъзоларининг тантанали ваъда бериш маросими ташкил этилди.

Тадбир давомида “Ватан таянчи” ҳаракати сафига қўшилган ёшларга махсус кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар топширилди. Бу рамзий эътироф ўқувчи-ёшларнинг Ватан равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшишга бўлган интилиши, ўз олдига юксак мақсадлар қўйиши ҳамда эл-юрт манфаатларига садоқат билан хизмат қилишга тайёрлигининг рамзий ифодаси бўлди.

Тантанали маросимда туман Мудофаа бўлими бошлиғи Шуҳрат Маматов ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов сўзга чиқиб, “Ватан таянчи” ҳаракатининг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар. Улар Ватанга хизмат қилиш энг улуғ шарафлардан бири эканини таъкидлаб, ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат, мустаҳкам ирода, юксак маънавият ва фидойилик руҳида камол топтириш муҳимлигини қайд этдилар.

Шунингдек, отряд аъзоларига ўқишда, жамоат ишларида ва кундалик ҳаётда тенгдошларига намуна бўлиш, билим олишга интилиш ҳамда она юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаш борасида тилаклар билдирилди.

Тадбирнинг бадиий ва амалий қисми ҳам мазмунли ўтди. Унда намойиш этилган турли ҳарбий чиқишлар ёшларда катта таассурот уйғотиб, ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини янада оширди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги 150-сонли қарори асосида ташкил этилган “Ватан таянчи” ҳаракатининг асосий вазифаларидан бири ўқувчи-ёшларни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий фазилатлар, миллий қадриятларга эҳтиром ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборат.

Амударё туманида ҳам мазкур йўналишда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда тумандаги умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб ва техникумларда жами 86 та “Ватан таянчи” ҳаракати отряди фаолияти йўлга қўйилган. Ҳар бир отряд 20 нафардан намунали хулқи, яхши ўзлаштириши ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан ажралиб турадиган ўқувчи-ёшларни бирлаштиради. Айни пайтда жами 1 667 нафар ўқувчи-ёш ушбу ҳаракат сафига ихтиёрий равишда аъзо бўлган.

Хотира майдонида ўтказилган тантанали ваъда бериш маросими ёшларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, аждодлар меросига ҳурмат ва юрт келажагига дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

“Ватан таянчи” ҳаракати аъзолари учун яратилаётган имкониятлар ҳам ёшларни янада юқори марралар сари руҳлантиради. Амалдаги тартибга мувофиқ, ҳар бир отряддан энг илғор ва аълочи бир нафар аъзога олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади. Бу эса ўз устида мунтазам ишлайдиган, билим ва интизомни ҳаётий мезон деб биладиган ёшлар учун муҳим рағбатдир.

Амударё туманида ҳам ушбу имкониятдан фойдаланган битирувчилар бор. Жумладан, “Ватан таянчи” ҳаракати отрядлари аъзолари бўлган икки нафар битирувчидан бири Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида, яна бири Жамоат хавфсизлиги университетида таҳсил олмоқда. Уларнинг ютуғи бошқа ёшлар учун ҳам ибрат ва рағбат манбаи бўлиб хизмат қилади.

“Ватанга садоқат билан, юксак мақсадларга!” шиори остида бирлашган Амударё тумани ёшлари — юртимизнинг тинчлиги, тараққиёти ва фаровон келажагига муносиб ҳисса қўшишга интилаётган авлоддир. Улар қалбидаги Ватан муҳаббати, кўзлаган эзгу мақсадлари ва қатъий иродаси билан келажагимизнинг ишончли таянчи бўлиб камол топмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026