01.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.11.2026, 20:38
Жамият 👁 553

Қорамон маҳалласи: олис ҳудуддаги ишончли ижтимоий ҳимоя

Қорамон маҳалласи: олис ҳудуддаги ишончли ижтимоий ҳимоя

Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош ғояси "Инсон қадри учун" тамойилига асосланади. Бу шунчаки баландпарвоз шиор эмас, балки чекка қишлоқлардан тортиб йирик шаҳарларгача ҳар бир фуқаронинг ҳаётида сезилиши лозим бўлган реал жараёндир. Амударё туманининг энг чекка, марказдан салкам 40 чақирим олисда жойлашган Қорамон маҳалласидаги бугунги ўзгаришлар ва аҳолига кўрсатилаётган ғамхўрлик фикримизнинг яққол далилидир. Маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар тизимли равишда йўлга қўйилгани натижасида бу ҳудуд кундан-кунга сўлим ва обод гўшага айланиб бормоқда.

Бугунги кунда Қорамон маҳалласида салкам 4,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган ва бугунги кунда ўзининг юқори самарадорлигини кўрсатаётган “маҳалла еттилиги” тизими ушбу ҳудудда ҳам фаол иш олиб бормоқда. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва бошқа масъуллардан иборат жамоа ҳамкорликда уйма-уй юриб, ҳар бир хонадоннинг реал ҳолатини ўрганмоқда.

Хусусан, 12 хил тоифа бўйича ўтказилган хатлов натижасида аҳолининг ижтимоий ҳолатига тўлиқ аниқлик киритилди. Ўрганишлар натижасига кўра, 59 та оила кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилган бўлса, 144 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, улар билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилди. Бу рақамлар ортида ҳар бир инсоннинг тақдири, умиди ва келажакка бўлган ишончи ётибди.

Халқимизга хос бўлган азалий қадриятлар – меҳр-оқибат, саховат ва мурувват Қорамон маҳалласидаги ижтимоий ишларда ҳам ўз аксини топмоқда. Эҳтиёжманд кишиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда турли сабаблар билан оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш маҳалла фаолларининг, айниқса ижтимоий ходимнинг кундалик вазифасига айланган. Оддий инсонлар билан юзма-юз туриб, уларнинг турмушида учраётган чигал масалаларни ҳал этиб бериш, дарду ташвишларига елкадош бўлиш ижтимоий ходимининг энг олий бурчи ҳисобланади. Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, иш хонасида ўтириб эмас, балки бевосита хонадонларга кириб бориш орқали муаммоларга ечим қидириш механизми мазкур маҳаллада ҳам самарали ишламоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллада амалга оширилган аниқ ишларга тўхталадиган бўлсак, эътиборга молик натижаларни кўришимиз мумкин. Хусусан, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва маҳалладаги ижтимоий ходим саъй-ҳаракатлари билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича муҳим қадамлар ташланди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, 80 ёшга тўлган кексалар ҳамда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қараб туриш учун 12 нафар фуқарога ҳақиқий ҳолатни ўрганиш далолатномалари расмийлаштириб берилди. Бу нафақат кекса ва бемор инсонга доимий ғамхўрликни таъминлайди, балки унга қаровчи шахснинг, яъни фарзанди ёки бошқа яқинининг меҳнат стажи юритилишига ва бандлиги таъминланишига қонуний асос яратади. Бу давлатимизнинг ҳам кексаларга, ҳам ишсиз аҳоли қатламига бўлган ғамхўрлигининг ёрқин намунасидир.

Бундан ташқари, жисмоний имконияти чекланган фуқароларни реабилитация қилиш масаласи ҳам доимий эътиборда. Хусусан, маҳаллада истиқомат қилувчи 3 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога замонавий протез-ортопедия мосламалари олиб берилди. Бу воситалар уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, жамиятга фаол интеграциялашуви ва ҳаракатланиш эркинлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, аҳолининг иқтисодий ҳолатини барқарорлаштириш, қиш мавсумини беталофат ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланишга кўмаклашилмоқда. Жорий йилги куз-қиш мавсумида коммунал тўловлар харажатларини қоплаш учун 298 та эҳтиёжманд оилага бир марталик компенсация пуллари берилишига кўмаклашилди. Бу ёрдам кўплаб хонадонларга илиқлик ва барака олиб кирди десак, муболаға бўлмайди.

Таъкидлаш жоизки, Қорамон маҳалласи комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими ва “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг ҳамкорликдаги тизимли ишлари натижасида ҳудудда ижтимоий муҳит соғломлашмоқда. Давлат томонидан яратилган имкониятлар ҳар бир муҳтож оилага манзилли етиб бормоқда. Ижтимоий ҳимояга, ўзгалар парваришига муҳтож инсонлар ўзларини ёлғиз ҳис қилмаяптилар, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгариб, турмуши тобора фаровонлашиб бормоқда. Зеро, инсон қадри улуғланган юртда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди.

Амударёнинг чекка овулидаги бу хайрли ишлар мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг амалдаги ифодасидир.

Севара Исмоилова, Қорамон маҳалласи комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими

🎬 Видеогалерея Барчаси →
1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026