25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:21
Жамият 👁 271

Ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилди

Ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилди

Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва чек қўйиш ҳамда уларни молиялаштириш манба ва каналларига барҳам беришга қаратилган самарали чора-тадбирларни белгилаш, бу борада миллий ва халқаро даражада саъй-ҳаракатларни бирлаштириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш мақсадида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 - 2026-йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 38-сонли мактабда ёшларнинг исломга ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш масалаларига бағишланган тарғибот-тушунтириш тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман Ички ишлар бўлими ходими Улуғбек Пўлатов мактаб ўқувчиларига ислом динига ёт бўлган ғоялар, уларнинг аянчли оқибатлари ва улардан сақланиш йўллари ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтди.

Таъкидланганидек, ёшлар ҳар бир жамиятнинг энг ишонган ва муҳим қатлами ҳисобланади. Сабаби, мамлакат эртанги куни уларнинг қандай шахс бўлиб шаклланишлари ҳамда мақсадларига боғлиқ. Айнан шу сабабдан уларни зарарли ғоялар ва ёт фикрлардан ҳимоялаш долзарбдир.

Ҳозирда ёшлар онгига таъсир қилиб, улар қалбига ўз бузғунчи ғояларини сингдиришни ёки уларни тўғри йўлдан оздиришни мақсад қилган кучлар тобора ортиб бормоқда. Бу ҳолат оддий компьютер ўйинларидан тортиб интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа дастурларида ҳам очиқ кўзга ташланади. Юзаки қараганда, арзимас туюладиган бу ҳаракатлар вақт ўтгани сари жиддийлашиб, қатъийлашиб бораверади.

Айтиш керакки, мамлакатимизда диний бағрикенглик ва виждон эркинлигини таъминлашга, шунингдек, ёшларни террористик, экстремистик ва бошқа бузғунчи ғоялар таъсиридан самарали ҳимоя қилишга қаратилган жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида ташкил этилаётган тарғибот ва тушунтириш тадбирларининг аҳамияти катта.

Тарғибот тадбирида ўқувчиларга сабабсиз дарс қолдирмасликлари, ўтилаётган ҳар бир дарсни қунт билан ўзлаштиришлари лозимлиги, мактабга ўз вақтида келиш ва кетиш зарурлиги, шунингдек, ҳар бир ўқувчи одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишлари, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиб билим олишлари лозимлиги тушунтирилди.

Қолаверса, тинч, осуда, осойишта ҳаётимизга хавф солаётган иллатлар-диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларинингина эмас, балки ҳар фуқаронинг жамият олдидаги асосий бурчи эканлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчиларига доимо огоҳ, атрофимиздаги инсонларга эътиборли бўлишлари лозимлиги, шу каби жиноий ҳодисаларга дуч келиб қолган тақдирда ИИБ ходимларига зудлик билан хабар бериш кераклиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида мавзу юзасидан иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026