25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:23
Жамият 👁 271

НИЯТЛАРИ УЛУҒ НАЗАРХОНЛИКЛАР

НИЯТЛАРИ УЛУҒ НАЗАРХОНЛИКЛАР

Назархон – Амударёнинг ўнг қирғоғидаги аҳолиси тотув ва меҳнаткаш, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик соҳаси жадал ривожланаётган обод ва фаровон гўшалардан бири. Ер майдони, биолхилма-хиллиги жиҳатидан тумандаги бошқа ҳудудлардан кескин фарқ қиладиган овул аҳолиси асосан деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик ва  тадбиркорлик билан шуғулланишади.

Бугунги кунда овул ҳудудидаги Назархон, Жалпақ жап, Кўкдарё, Қирқ ўзак, Мойли кўл, Бекбой аҳоли пунктларидаги 795 та хонадон таркибидаги 1071 та оилада 4375 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман ва корейс миллатига мансуб аҳоли вакилларининг ярмидан кўпи, яъни 2405 нафарини ёшлар ташкил қилади. Ҳудудда 3 та умумтаълим мактаби, 1 та 200 ўринли МТТ мавжуд бўлиб, умумтаълим мактабларида овул аҳлининг салкам 1000 нафарга яқин фарзандлари таълим-тарбия олишади. Овулдаги 3-сонли умумтаълим мактаби ҳудуддагина эмас, туманимиздаги намунали  таълим-тарбия масканларидан бири саналади. Салкам 700 нафар ўқувчи таълим оладиган мазкур ўқув даргоҳида 78 нафар малакали педагоглар ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашдек шарафли вазифани сидқидилдан адо этиб келишмоқда. Мактабнинг синфхоналари, кутубхона ва фанлар бўйича лабораториялари, мактаб ҳовлиси таъмирланиб, Билимлар куни байрамига тахт қилиб қўйилган.

Мактаб кутубхонаси мудираси Тозахон Қидирниёзова раҳбарлигида ўқувчиларнинг ёзги таътил вақтида мазмунли дам олишлари самарали ташкил этилгани ўзининг ижобий натижасини берди. Ёзги таътил пайтида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда кутубхонада ўтказилган маънавий-маърифий суҳбатлар натижаси ўлароқ мактаб ўқувчиларидан икки нафари – Муҳаббат Ўринбосарова ҳамда Навбаҳор Алимбоеваларнинг шеърлар тўпламлари “Тараққиёт кўзгуси” газетаси нашриётида китоб ҳолида нашр этиш учун деярли тайёр қилиб қўйилди. Бундан ташқари, мактабнинг бир гуруҳ ижодкор-ёшларининг  шеър ва ҳикоялар тўплами ҳам нашрга тайёрланмоқда.

Ҳудуддаги 10-сонли МТТда бўлганимизда туманимиздаги бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан фарқли бир жиҳатга эътиборимизни қаратдик. Сўлим боғ ичида  жойлашган муассаса атрофидаги орасталик, саранжом-саришталик, муассаса ходимларининг ўз ишларини ҳеч қандай кўрсатмаларсиз амалга оширишларидан англадикки, 47 нафар ходим меҳнат  қиладиган жамоада ўзига хос тартиб-интизом ўрнатилган. 4 та  гуруҳда 240 нафар бола тарбияланаётган муассаса раҳбари Ақмарал Атабаеванинг шахсий ташаббуси ва қатъиятли иш режаси асосида амалга оширилаётган ишлар туфайли муассасада барча қулайликлар мавжуд.

Овулда ёшлар тадбиркорлигига қаратилаётган эътибор туфайли айни пайтда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатларига киритилганлар орасида мазкур дафтарлар рўйхатидан чиқаётган, ўзини-ўзи иш билан банд қилиш тамойили асосида  тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяётган фуқаролар талайгина. Улардан бири С.Атажанова 29 млн. сўмлик имтиёзли кредит ҳисобига оилавий тадбиркорликни йўлга қўйганлардан. С.Атажоновага ОФЙ биносидаги бўш турган хоналардан бири ажратиб берилган. Кредит маблағи ҳисобига замонавий тикув машиналари ўрнатиб, бичиш-тикиш ишларини бошлаган Салимахон бир йил ичида 3 нафар аёл-қизга чеварлик касби сир-асрорларини ўргатди. Айни пайтда улар ўз чеварлик устахоналарини очишиб, алоҳида иш бошлашган.

С.Атажанованинг чеварлик устахонасида айни кунда 4 нафар овул ёшлари бичиш-тикиш сирларини ўрганишмоқда. Ҳар бир келган мижозига эринмай янги урф бўлаётган либослар, айниқса, қорақалпоқ миллий нақшлари билан безатилган қорақалпоқ аёлларининг уст ва бош кийимлари, безак нақшларининг маъно-мазмуни ҳақида тушунчалар берадиган Салимахоннинг тиккан либосларидан, муомаласидан мижозлари мамнун. Чеварнинг доимий мижозларидан Клара  Атамуродова  ҳамда Зауре Шомуродовалар Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига қорақалпоқ миллий либосларини буюртма қилишаётганини, бундай либосларни Салимахон маҳорат билан тайёрлаб беришини мамнуният билан таъкидлашди.

Овулда ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида оилавий тадбиркорлигини йўлга қўяётган ёшлар талайгина. Ана шундай ёшлардан бири Ережепбай Сипаддинов ўз хонадони яқинидаги бўш турган ташландиқ ерни обод масканга айлантириш мақсадида мўъжазгина дўкон биносини қуриб, савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйди. Бу туман марказидан, Нукус шаҳридан анчагина олис масофада жойлашган назархонликлар учун яхшигина қулайлик бўлди. 30-Назархон сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Гулжаҳон Ибрагимованинг маслаҳат ва беғараз ёрдами билан 30 млн. сўм кредит маблағи олиб, дўкон қошида аёллар учун гўзаллик салонини ташкил этди. Натижада умр йўлдоши Меҳрибон Жамолованинг иш билан бандлигини таъминлади. Замонавий ҳаммом қуриб, овулдошларининг олқишига сазовор бўлди.

Ережепбайнинг режалари катта. У ўзи обод қилган ташландиқ ерда айни пайтда қатор янги қурилишларни бошлаб қўйган. Деярли қурилиши битиб қолган мўъжазгина бинода мобиль телефонларга тўлов хизматини амалга ошириш бўйича яна бир иш ўрнини яратишга жазм этган. Бундан ташқари, овулда тўйхона йўқлиги, тўй-маъракаларни ҳамқишлоқлари 40-50 чақирим олис Нукус шаҳридаги тўйхоналарда ўтказишаётгани агар овул марказидан қулай ер майдони ажратиб беришса, тўйхона қурилишини бошлаш ниятидалигини билдирди.

Ережепбай каби овулдошларига қулайлик яратаётган ёшлардан яна бири “Асилбек” озиқ-овқат дўкони раҳбари Жасур Ҳайтековдир. Жасур Ҳайтеков аҳолининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда иш юритиб, дўкон пештахталарини кундалик сара ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириб қўйганидан харидорлар мамнун.

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган Гулбаҳор Давлетярова, Нилуфар Ўрозбоева, Салтанат Қутлимуродовалар ҳам ўзини-ўзи банд қилган ёшлардан. С.Қутлимуродовага эса туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Г.Ибрагимованинг қўллаб-қувватлаши туфайли яқинда замонавий тикув машинасини беришди. Аввалдан бичиш-тикиш йўналиши бўйича касбга ўқитилган С.Қутлимуродова ўз хонадонидан бир хона ажратиб, буюртмалар қабул қилишни режалаштирмоқда.

Ҳудуддаги 762 та хонадоннинг ўз томорқа хўжалиги, чорваси ва ўзларига етарли паррандаси, боғ-роғи бор. Томорқа ер эгалари тасарруфидаги 195 гектар ернинг ҳар бир қаричи обод.

Қолаверса, овулнинг жуғрофий жиҳатдан қулай ҳудудда жойлашгани, бир томони Амударё соҳиллари, Бекбой  тўқайи, Қизилқум кенгликлари билан туташиб кетгани аҳолининг чорвачилик билан шуғулланишлари учун қулай имконият ҳисобланади. Шу боис, овул хонадонларининг деярли барчасида йирик шохли қорамоллар, қўй-эчки, ҳатто қуёнлар парвариш қилинади.

Ҳудуднинг инфратузилма ва коммуникациялари ҳолатини яхшилаш мақсадида сўнгги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли 26 км. узунликдаги йўллар таъмирланди. 12 км. узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. Электр  энергияси таъминоти яхшиланиб, 24 та трансформатор ҳолати талаблар даражасига  келтирилди. Айни кунда 250 та хонадон марказлашган ичимлик суви таъминотига эга. Аҳолининг қолган қисми эса ер кранлар ва қудуқлар орқали сифатли ичимлик суви билан таъминланмоқда.

Ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Хусусан, 78 та хонадонда электр энергияси кучланиши пастлиги учун янгидан трансформатор ўрнатиш, ички кўчаларга шағал ётқизиш, Мойли кўл аҳоли пунктига янгидан 2 км. атрофидаги ичимлик суви тармоғини тортиш, тадбиркорга сунъий қопламали спорт майдончаси, тўйхона қуриш учун амалий ёрдам кўрсатиш каби масалаларни ҳудуддан сайланган депутатлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича юқори ташкилотларга муаммолар юзасидан таклифлар киритиш – йиғин масъуллари зиммасидаги масъулиятли вазифалар ҳисобланади.

Овулда Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Фидойи ва меҳнаткаш назархонликларнинг кайфиятлари баланд. Ижодкор, изланувчан ва тадбиркор ёшларнинг орзу-ниятлари эса янада улкан. Биз назархонликлар ҳузуридан қайтарканмиз, аҳил ва тотув, ўзаро меҳр-оқибатли, меҳмондўст овул аҳлининг ҳар бир ишига барака, эзгу ниятларига омадлар тиладик.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

Суратлар муаллифи М.ШОМУРОДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026