25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:21
Жамият 👁 255

ИСТИҚЛОЛДА ШАРАФ ТОПГАН КАСБИМ-ФАХРИМ

ИСТИҚЛОЛДА ШАРАФ ТОПГАН КАСБИМ-ФАХРИМ

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам шукуҳи, истиқлолимизнинг 30 йиллик тантанаси ҳукмрон. Биз – ўқитувчилар ҳар йили мустақиллик дарсларида истиқлолимизнинг ҳар бир йилини сарҳисоб қилиб сўзлаб берамиз. Ҳозирги ёшларга чўпчакдек туюлган қийинчилик, қимматчилик ва қаҳатчилик йиллари айни ҳақиқатлигини биз тенгилар ва ёши катталар жуда яхши билади. Балки шу сабабдандир, шукроналикка, орзу билан яшашга кўникиб қолгандик.
Аллоҳга шукрки, юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг "... одамлар орзулари ушалишини йиллар бўйи кутмай, бугун бахтли яшашга ҳақли.. " деган эътирофи рўёбга чиқди. 2018 йилда кўп йиллик орзуларим ушалиб, кредитга уй олдим.
Ўқитувчиларга берилган имкониятдан фойдаланиб, 2019 йилда қайтадан 1-тоифага, бу йил олий тоифага ўтиб олдим. 2019 йилдан "Беш ташаббус" доирасида Қорақалпоғистонда ўтказилиб келинаётган "Миллионермен" китобхонлик танловларида ўқувчиларим билан мунтазам қатнаша бошладим. Ҳаётимга янгича мазмун, қизиқишлар кириб келди.
27 йил деганда, бу йил илк бора 20 соат тўлиқ ставкада дарс беришди, яна уруш- жанжалсиз денг. Айрим ҳамкасбларим ажабланиб "Бу йил ўзбек тили фани ўқитувчилари уришмаяпсизлар, тинчликми?" деб ҳам сўрашди. "Аллоҳга шукур, адолатли дарс тақсимоти ҳақидаги қонун жонимизга оро кирди," дедим севинчим ичимга сиғмай. Ҳа-да, атиги 4 соат билан ишга кирган бўлсам, ҳар йил "Берилган соатга рози бўлмасанг, ишни қўй, ана бошқалардай бозорга чиқ," деган таъналарга чидаб, маошимни сўраганларнинг "Вой-бўй, шугина маош учун ишлаб нима, сенинг ўрнингда бўлсам..." деган иддаоларига кулиб, енгиб келганман. Ҳатто ўзимнинг тадбиркор ака- укаларим ишимдан воз кечсам, маошимдан кўпроқ пул тўлашларини неча марта айтишса, шунча рад қилганман. Лекин ўқитувчилик касби ҳар ерга урилганида хўрлигим келарди.
Ўқитувчини кимлар камситмади ўзи?! Неча йиллар бир қоп унга етар-етмас маошга ишладик, ота-оналарнинг "Боламни уришма", деган дўқ-пўписаларига бош эгдик, пахта тердик, намунали уйлар қурилишида ишладик, уйма-уй юриб одамларнинг яшаш шароитини дафтарга ёзиб юрдик, ўқувчи таътилда ё дарсдан бўш вақтларида бирон ножўя иш қилса ҳам биз балогардон бўлдик, мактабни битирган ўқувчиларимизни ҳам беш йилгача биз назорат қилдик, тонгги соат 5 да мактабга йиғилиб, пулимизга автобус ёллаб, бировларнинг пахтасини ўтаб берардик, ягана қилардик, қатқалоғини юмшатардик. "Йўқ" деб ҳам кўринг- чи?! Севимли ишидан айрилишни истамаганлар ҳаммасига рози бўлиб, "Хўп", деб келишди. Рози бўлмаганлар таълим соҳасини тарк этишди. Таълимда қолганларнинг кўпчилиги қўшимча тадбиркорлик қилиб, ҳатто бозорда аравакашлик қилиб, ҳозирги ёруғ кунларимизга етиб келишди.
Айниқса, кейинги беш йилда ўқитувчиларнинг елкасига офтоб тегди. Қонун ҳимоясида таълимдан бошқа юмушлардан озод қилинди, ортиқча қоғозбозликларга чек қўйилди, чин маънода фикр эркинлиги берилди. Энг муҳими, кўп йиллик орзулари ушалди: имтиёзли кредит асосида уй-жой, автомобиль, телефон, компьютер ва бошқа уй-рўзғор жиҳозларини сотиб олишди, навбатдан ташқари аттестация имкониятидан фойдаланганлар 4-5 йилда олий тоифали ўқитувчи мақомига эришди, ойлик маошлар анча ошди.
Мана бу йил туманимизда икки ўқитувчи 100 фоизлик устамага лойиқ кўрилди. Улардан бири – Шерзод Аширов мактабимиз фахри, "Халқаро Pisa тадқиқотлари" бўйича тренер, математикадан иқтидорли ўқитувчи.
Бугунги кунда мактабимизда 12 нафар олий тоифали, 20 нафар 1-тоифали, 39 нафар 2-тоифали, 28 нафар мутахассис ўқитувчи дарс беради. Мактабимиз директори –Қорақалпоғистон Республикаси халқ ўқитувчиси Санобар Хўжамуродова ўзбек тили ва адабиёт, Шерзод Аширов математикадан, Нурбек Жуманиёзов инглиз тилидан, Нафиса Мамутова биологиядан, Сарвар Яхшимов физикадан энг яхши ўқитувчи сифатида нафақат мактабимизда, балки туман миқёсида тан олинган, хизмати сингган ўқитувчилардир. Фан олимпиадаларида ҳам мактабимиз ўқувчилари инглиз тили, физика, рус тили, информатика, кимё ва биология фанларидан туман босқичи ғолиблари бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фаол қатнашиб келмоқдалар.
Мактабимиз жамоаси эришган барча ютуқларда устозларнинг устози, жамоамиз ишончи, суянчи ва таянчи бўлмиш директоримиз Санобар Хўжамуродова ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Юнусова Гулчеҳра опаларнинг ҳиссалари беқиёс деб биламан. Улар доимо янгилик ва ютуқларга руҳлантириб, ўгит-маслаҳатларини аямайдилар. Ўзлари, сўзлари, ҳаёт йўллари ибрат бўладиган, нимаики, сўрасанг эринмай тушунтирадиган, қўлидан келган ёрдамини аямайдиган, ҳамманинг кўнглига йўл топа оладиган фидойи устозларимиз соғ-омон юрсинлар.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, истиқлолимиз эса иқболимиз ва истиқболимиз бўлсин!

Ҳулкарой Хўжаниёзова, 40-сонли мактабнинг олий тоифали

ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026