12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:12
Жамият 👁 559

ЮРТ ТИНЧЛИГИ ВА ЖАМИЯТ ОСОЙИШТАЛИГИНИ АСРАШ – ШАРАФЛИ БУРЧИМИЗ

ЮРТ ТИНЧЛИГИ ВА ЖАМИЯТ ОСОЙИШТАЛИГИНИ АСРАШ – ШАРАФЛИ БУРЧИМИЗ

Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, барқарор турмуш тарзини қарор топтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва ҳуқуқий демократик давлатни барпо этишда Ички ишлар органларининг самарали фаолияти устувор аҳамиятга эга.

Шу боис, мамлакатимизда барча соҳалар сингари Ички ишлар тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, Ички ишлар органларини эл-юрт манфаатига хизмат қиладиган чинакам халқчил тизимга айлантириш йўлида самарали ишлар олиб борилмоқда. Шу баробарида “Ўзбекистон Республикасида Ички ишлар органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун билан соҳа ходимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, 2006 йилдан буён 25 октябрь санаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинади. Биз ҳам байрам арафасида ушбу масъулиятли ва шарафли касб эгаларининг фаолияти билан танишиш мақсадида Амударё тумани Ички ишлар бўлимида бўлдик.

Бўлим ходимлари томонидан жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар натижасида туман ҳудудида умумий жиноятлар сони жорий йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,9 фоизга, яъни 146 тадан 98 тага камайишига эришилди.

Соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, бу кўрсаткич жиноят қидирув йўналишида 92 тадан 54 тага, иқтисодий соҳада — 19 тадан 15 тага, бошқа соҳаларда эса 35 тадан 29 тага камайган.

Олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 106 тадан 63 тага, аниқланиши лозим бўлган жиноятлар сони 40 тадан 34 тага камайиб, ахборот технологиялари йўналишидаги жиноятлар ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда, ўзгармаган.

Таъкидлаш жоизки, бўлимда Ички ишлар органлари ходимларининг самарали фаолият олиб боришлари учун барча қулайликлар, зарур шарт-шароитлар яратилган. Ходимларнинг замонавий спорт жиҳозлари ўрнатилган спорт залларида жисмоний чиниқиш амалиётларини бажаришлари, замонавий ахборот технологиялари билан ишлаш бўйича билим ва малакаларини мустаҳкамлашлари учун зарур шароит ва имкониятлар мавжудлиги уларнинг ўз фаолиятларини муваффақиятли тарзда амалга оширишларига замин яратмоқда.

Шу сабабли содир этилган жиноятлар таснифи бўйича ҳам натижаларлар сезиларли даражада яхшиланган. Жумладан, оғир турдаги жиноятлар — 15 тадан 8 тага, ўлим билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисалари 28,6 фоизга, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш ҳолатлари 100 фоизга, ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳолатлари эса 66,7 фоизга камайишига эришилган. Қотиллик жинояти эса 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида қайд этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ёки ундан жабрланиш эҳтимоли бўлган шахслар билан ишлашиш бўйича “Ижтимоий профилактика тизими” йўлга қўйилгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Натижада тумандаги 49 та фуқаролар йиғинларидан 2 таси “қизил”, 6 таси “сариқ”, 41 таси “яшил” тоифаларга киритилиб, умумий жиноятлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин камайишига эришилди.

ИИБнинг тегишли бўлинмалари ходимларининг ўз вазифаларига масъулият билан ёндашаётганлари, туманнинг энг чекка ҳудудлари аҳолиси орасида амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар, сайёр қабуллар, ҳуқуқий саводхонлик бўйича учрашувлар ҳамда очиқ ва ошкора мулоқот тарзидаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари ушбу йўналишлардаги ишлар муваффақиятини таъминлаш имконини бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда дунё миқёсида рўй бераётган хавф-хатар ва таҳдидлар — халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси каби иллатларга қарши курашиш Ички ишлар органлари ходимлари олдига янги вазифаларни қўймоқда.

Ушбу вазифаларни шараф билан адо этишни, элимиз тинчлиги, жамият осойишталигини сақлашни ўз бурчи деб билган машаққатли ва шарафли касб эгалари — Ички ишлар органлари ходимларини 25 октябрь — касб байрамлари билан чин дилдан муборакбод этамиз. Ўз хизмат постларида ҳамиша собит туриб, бурчига содиқлик билан халқимиз осойишталиги йўлида ҳалол хизмат қилаётган Ички ишлар органлари ходимлари ва соҳа фахрийларига куч-ғайрат, мустаҳкам соғлик, эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида қилаётган эзгу хизматларида зафарлар тилаймиз.

Тимур Дошумбаев, туман ИИБ бошлиғи, полковник

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026