25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:22
Жамият 👁 374

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ТУМАНИМИЗДА УЮШҚОҚЛИК БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛДИ

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ТУМАНИМИЗДА УЮШҚОҚЛИК БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Саранжом-саришталик, ободлик ва тозалик юртга ўзгача файз, тароват бахш этади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Шу боис умумхалқ байрамлари арафасида бутун эл иштирокида умумхалқ ҳашарлари ташкил этилади.
Жорий йилнинг 21 август санаси мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари дея эълон қилиниб, юртимиз бўйлаб барча ҳудудларда ободонлаштириш ва тозалик ишлари амалга оширилди. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилган хайрия ҳашарида аҳолининг барча қатламлари иштирок этиб, юртимиз ободлиги ва фаровонлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб, коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг август ойи “Маҳаллаларни  ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланиб, бу борада тизимли ишлар қилинмоқда. Шу асосда юртимиздаги барча маҳаллаларда хонадонларни, кўчаларни, йўл бўйларини ободонлаштириш, тозалаш каби ҳашар ишлари ташкил этилмоқда.
Амударё туманида ҳам “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлигида самарали ишлар ташкил қилиниб, ободонлаштириш хайрия ҳашари уюшқоқлик билан амалга оширилди. Туманимизда ташкил этилган хайрия ҳашари доирасида маҳаллалар, аҳоли яшаш хонадонлари, кўп қаватли уйлар атрофлари, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ободонлаштириш хайрия ҳашари доирасида туманимиздаги ёрдамга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронлиги мавжуд фуқаролар, кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилди. Маҳалла фаоллари бошчилигида эҳтиёжманд кишиларнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолган уй-жойларини таъмирлаш ишлари олиб борилди, уйлари оҳаклаб берилди.
Улуғ айём кунлари арафасида амалга оширилган бу каби хайрли ишлар халқимизнинг энг эзгу анъаналаридан бирига айланган. Кўнгли ўксик ҳамюртларимиз бу каби савоб амалларидан ғоят хурсанд бўлдилар ҳамда масъулларга миннатдорчилик билдирдилар.
Юртимиз бўйлаб тобора яқинлашаётган энг улуғ ва энг азиз байрам –мустақиллигимизнинг 30 йиллиги айёмини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилган ободонлаштириш хайрия ҳашарида туманимиздаги муассаса, корхона-ташкилотлар ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар. Ўзлари фаолият юритаётган ташкилот биноси атрофларини тозалаб, сувлар сепдилар. Бинолар ҳовлисида экилган дарахтларни оқлаб, қуриган шохларини кесдилар.
Айтиш керакки, халқимизнинг азалий қадриятларидан бирига айланган ҳашар тадбири барчани бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундайди. Мазкур тадбирда ёш-у қари бир ёқадан бош чиқариб, бир-бирларига беғараз ёрдам кўрсатиб, ўз уйи, маҳалласи, иш жойини тоза, озода сақлашга ва обод бўлишига ҳисса қўшадилар. Айниқса, улуғ айём кунларида, байрамлар арафасида бу анъананинг давом этиши, одамлардаги байрамона кайфият ва кўтаринкиликни янада кучайтиради.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўрилаётган айни пайтда юртдошларимиз мазкур ободонлаштириш хайрия ҳашарида катта завқ ва иштиёқ, ўзгача ғайрат билан иштирок этдилар.

 Туман ҳокимлигининг Ахробот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026