16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 02:13
Жамият 👁 504

СЕКТОРЛАР ТУМАННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖИГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШМОҚДА

СЕКТОРЛАР ТУМАННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖИГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШМОҚДА

Фаровон ҳаёт тарзи ўз-ўзидан яратилмайди. Турмуш обод, янада файзли бўлиши ҳаракатга, интилишга ва ташаббусга боғлиқ. Албатта, бу йўлда муаммолар учраши, тўсиқлар ният амалга ошишига монелик қилиши мумкин. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти давомида аҳолини қийнаётган, ташаббусларига тўсиқ бўлаётган муаммолар бартараф этилишига кўмаклашилиб, энг чекка ҳудудларда ҳам ҳаёт, яшаш даражаси яхшиланишига эришилмоқда.

Бугунги кунда 1-сектор ҳудудидаги 12 та овул ва маҳаллалардаги аҳоли сони 49600 кишини ташкил қилади. Ҳудудда 8451 та хонадонда 10945 та оила яшайди.

Сектор ҳудудида янгидан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ҳамда мавжуд саноат корхоналарининг аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажмларини 30 фоизга ошириш, янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш чоралари кўрилди. Ундан ташқари, Олмазор маҳалласида 7 та кўчадаги жами 890 метр бўлган  мавжуд табиий газ тармоғини янгисига алмаштириш,  Бештом маҳалласидаги 3 км., Назархон овулидаги 1,7 км. газ қувурларини зичликка синаш, Ойбек номли маҳалладаги 10 та ГТП, Олмазор маҳалласидаги 7 та ГТП, Гулзор маҳалласидаги 14 та ГТПларда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Пандемия даврида ҳар бир оила уйма-уй кириб ўрганилди ва 597 та камбағал оилада 3091 нафар фуқаролар яшаши аниқланди. Айни кунга қадар камбағал оилаларда аниқланган  707 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг барчаси ишга жойлаштирилди. Шунингдек, 630,5 млн.сўмлик ёрдам кўрсатилди.

 “Темир дафтар”даги меҳнатга лаёқатли 707 нафар ишсиз оила аъзоларининг ҳам бандлиги таъминланди. Ҳозирги кунда 575 та оила “Темир дафтар”дан чиқарилиб, 22 та оила “Темир дафтар”да қолдирилди. Ушбу оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

Сектор ҳудудида 439 нафар  хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган эди. Шу кунга қадар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланди. Дафтар рўйхатидаги барча аёлларга зарур бўлган ёрдам кўрсатилиб, дафтар рўйхатидан чиқарилди. Янги хатлов бўйича 464 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан иборат янги “Аёллар дафтари” шакллантирилди.

Секторда ўтказилган хатлов натижасида 1 798 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган эди.

Шу кунга қадар, ишлаш истагини билдирган 336 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Рўйхатда турган 958 нафар ёшларга “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ажратиб берилди. Ёшлардан 23 нафарига тадбиркорлик фаолияти учун кредит маблағлари ажратилиб, 112 нафари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, сертификатлар берилди. Шунингдек, 6 нафарига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун 5,88 млн. сўм маблағ ажратилди.

***

Айни пайтда секторлар фаолияти давомида карантин даврида ўз даромадидан айрилган эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга ҳар тарафлама ёрдам бериш ва уларни камбағалликдан чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2-сектор таркибидаги 17 та овул ва маҳаллаларда 65200 нафарга яқин аҳоли 11488 та хонадонда яшайди.

Хусусан, эҳтиёжманд оила сифатида рўйхатга олинган 782 та оиладан 748 тасининг бандлиги таъминланиб, даромад манбаи яратилгани сабабли улар “Темир дафтар”дан чиқарилди ҳамда ҳозирги кунда қолган 34 та оилаларга мунтазам ижтимоий ва амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Ҳудудда эҳтиёжманд, турмуш шароити оғир, ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлмаган, тиббий ёрдамга ҳамда ҳуқуқий ва психологик маслаҳатларга муҳтож бўлган жами 9 тоифадаги 602 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилиб, “Аёллар дафтари”га киритилди. Бугунги кунга келиб, амалга оширилган ишлар натижаларига кўра, рўйхатдаги барча хотин-қизларга турли йўналишлардаги ёрдамлар кўрсатилди.

Бунинг натижасида 131 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилди. Айни пайтда ишчи гуруҳ томонидан янги “Аёллар дафтари” шакллантирилган бўлиб, дафтарда рўйхатда турган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий  ишлар олиб борилмоқда.

Секторда ўтказилган хатлов натижасида 2319 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган эди. Ушбу рўйхатдаги ёшларга ҳам манзилли ёрдам кўрсатилиб, муаммолари бартараф этилди. Ундан ташқари, 11 та фуқаролар йиғинларида “Street workout” спорт майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Келгусида Холимбег овули ҳудудида “Ёшлар кичик саноат зонаси”ни ташкил этиб, ёшлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва 60 дан ортиқ янгидан иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Бу орқали ҳудуддаги оилалар учун даромад топишларига ва ўз иқтисодини тиклаб олишларига имконият яратилади.

***

3-сектор ҳудудидаги 12 та фуқаролар йиғинларида аҳоли сони 53 минг 865 кишини ташкил қилади. Сектор ҳудудида аҳолига фаровон турмуш тарзини яратиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳудудда янгидан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ҳамда мавжуд саноат корхоналарининг аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажмларини 30 фоизга ошириш, 24 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш чоралари кўрилди. Аҳолининг газ таъминотини яхшилаш борасида ҳам бир қанча ишлар бажарилди. Оқ олтин овулидаги 4 км.лик газ қувурларини зичликка синаш, Дурунки маҳалласидаги 10 та газ тақсимлаш пунктларини тафтишдан ўтказиш ишлари олиб борилди.

Ҳудудга жорий йилда четдан наслли зотдор чорва моллари олиб келинишини таъминлаш мақсадида истиқболли лойиҳалар рўйхати шакллантирилиб, кредит маблағлари ажратилди.

“Темир дафтар”даги меҳнатга лаёқатли 105 нафар ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланди. Ҳозирги кунда Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорларига асосан 745 та оила “Темир дафтар”дан чиқарилиб, 34 та оила “Темир дафтар”да қолди. Ушбу 34 та оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

Сектор ҳудудидан 479 нафар  хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган. Шу кунга қадар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллардан 341 нафарининг бандлиги таъминланди, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 46 нафар аёлга 490 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди, I гуруҳ ногиронлиги бўлган 1 нафар аёлнинг уй-жойи қайта таъмирланмоқда. Рўйхатда турган 341 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди. Янги хатлов бўйича яна 466 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан иборат “Аёллар дафтари” шакллантирилди.

Ҳудудда 1563 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”да бўлиб, рўйхатдаги ишлаш истагини билдирган 1009 нафарининг бандлиги таъминланди ва 632 нафарига “Ҳар бир ёшга – бир гектар” дастури асосида ер майдонлари ажратиб берилди. Ундан ташқари, 43 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолияти учун кредит маблағлари ажратиб берилди, 117 нафари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, сертификатлар топширилди.

Сектор ҳудудида яшовчи ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар ҳам эътибордан четда қолмади. Уларни зарур дори-дармон воситалари, ногиронлик аравачалари ҳамда реабилитация воситалари билан таъминлашга эътибор қаратилиб, турли хил соҳаларда ўз фаолиятини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиб берилди.

 

***

Туманнинг 4-сектор ҳудудидаги 8 та фуқаролар йиғинида 32200 нафар аҳоли яшайди. Хонадонлар сони 5 064 та бўлса, оилалар сони 6 750 тадан иборат.

Сектор ҳудудидаги аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида Чордара маҳалласида ер усти газ тармоқлари реконструкция қилинди, Навоий, Беруний номли ва Бўстон маҳаллаларида ГТПларда тафтиш ўтказилди. Электр энергияси таъминотини яхшилаш борасида сектор ҳудудидаги Бўстон, Чордара, Намуна, Тош ёп, Қангли, Навоий номли маҳаллаларда трансформатор пунктларини реконструкция қилиш, уларнинг қувватини ошириш, янгидан трансформатор қўйиш ишлари амалга оширилди.

Сектор ҳудудида янгидан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ҳамда мавжуд саноат корхоналарининг аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажмларини 30 фоизга ошириш, сектор ҳудудида жорий ярим йилликда 30 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш чоралари кўрилди.

 Ҳозирги кунда 423 та оила “Темир дафтар”дан чиқарилиб, 16 та оила “Темир дафтар”да қолдирилди. Шунингдек, 312 нафар  хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. Турлича муаммолари мавжуд бўлган ёшлардан 1073 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилди.

Шу кунга қадар, ушбу дафтарлар рўйхатидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, уй-жойини таъмирлашга, тиббий ҳимояга, ҳуқуқий ёрдам олишга, психологик маслаҳатга муҳтож инсонларга етарлича кўмак берилди.

Айни пайтда янги хатлов бўйича яна рўйхат шакллантирилиб, ҳудуд аҳолиси муаммоларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Юртимиз аҳолиси секторлар масъуллари томонидан кўрсатилаётган бу каби беғараз ёрдамдан  ниҳоятда мамнун. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, инсонларнинг дард-у ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезони, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши, халқимиз ўз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни айнан бугун кўриши керак.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019