АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ – ЁШЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ
Китоб – билим булоғи. У инсон тафаккурини бойитиб, дунёқарашини кенгайтиради. Айниқса, ёш авлод тарбиясида, маънавиятини бойитишда, комил инсонлар бўлиб вояга етишида китобларнинг ўрни, аҳамияти беқиёс.
Тумандаги Ахборот-кутубхона марказининг бугунги умумий китоб жамғармаси 63 106 тага етказилди. Фойдаланувчиларимиз 4521 нафарни ташкил этади. Марказ ходимлари томонидан китобхонлар сафини кенгайтириш мақсадида таълим масканларида, овул ва маҳаллаларда мунтазам равишда тарғибот тадбирлари олиб борилади.
Ахборот-кутубхона марказимиз онлайн режимда ҳам ишлашни бошлади. Масофадан хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган телеграм каналида фойдаланувчиларга бадиий ва турли хил соҳаларга йўналтирилган адабиётлар тақдим қилиниб, мунтазам равишда онлайн танловлар ташкил этилмоқда. Телеграм каналимизда PDF, APK, аудио форматидаги китоблар, онлайн мутолаа учун ҳаволалар, газеталар, муҳим саналарга оид маълумотлар тақдим этилиши йўлга қўйилган.
Бадиий адабиётлардан ташқари, фанга доир энциклопедиялар, илмий ва бошқа турдаги китоблар мавжуд. Ёш китобхонлар сафини кенгайтириш мақсадида марказ томонидан таълим муассасаларида турли мавзуларда давра суҳбатлари, иншолар танловлари, “Ёш китобхонлар” клуби аъзолари билан биргаликда таниқли шоир, ёзувчилар ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Чекка ҳудудлардаги аҳоли, айниқса, 17-30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшларни китобхонликка жалб қилиш мақсадида кўчма-кутубхоналар ташкил этилмоқда. Буларнинг натижасида ёш китобхонлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.
Д.Уразаков, туман Ахборот-кутубхона маркази директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶