14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:11
Фан ва таълим 👁 3,059

Оддий қишлоқ мактабининг Чехиядаги собиқ ўқувчиси

Оддий қишлоқ мактабининг Чехиядаги собиқ ўқувчиси

Мустақиллик йилларида умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия беришнинг ўзига хос миллий тизими шаклланди. Янги инновацион педтехнологияларнинг соҳага изчил жорий этилиши, "Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Миллий Дастур асосида ишлаб чиқилиб, янгидан яратилган мактаб дарсликлари ҳамда барча фанлар бўйича етук олимлар томонидан тавсия этилаётган қўшимча адабиётлар наинки ўқувчининг, балки ўқитувчиларнинг ҳам ўз устларида тинимсиз ишлаб, изланишлари учун замин яратди. Ўрта умумтаълим тизимидаги бундай янгиланиш жараёни туфайли собиқ тузум даврига хос бўлган "шаҳар мактаби ва қишлоқ мактаби”, деган айрича қарашларга барҳам берилди. Шак-шубҳасиз айтиш мумкинки, бугунги кунда мамлакатимизда шаҳар ва қишлоқ мактаби ўртасида умуман фарқ қолмади.

Туманимизнинг "Намуна” маҳалласи ҳудудида жойлашган 49-сонли қишлоқ мактаби 1960 йилда бошланғич мактаб сифатида ўз фаолиятини бошлаган. Мактабнинг ташкилотчиси ва биринчи директори (раҳматлик) Шер оға Қаландаровнинг фидойиликлари, маҳаллий раҳбарларнинг ва "Оланг овул” аҳолисининг беминнат ҳомийликлари боис, ҳашар йўли билан қурилган мактаб то 1980 йилларгача бошланғич мактаб сифатида овул ёшларининг севимли илм масканига айланди. 1980 йилда саккиз йиллик, 1996 йилда эса ўрта умумтаълим мактаби мақомини олган мазкур илм даргоҳида овул ёшларига таълим-тарбия бериб, мустақил ҳаётга йўллаган азиз инсонлар Шер оға Қаландаров, Раҳимбой Қурбониёзов, Жумамурод Аннасафаров, Ўролбой Тожибоев, Эрман Худойберганов, Мадраҳим Ўрозалиев, Парахат оғаларнинг номларини бугунги "оланг овул”ликлар алоҳида эҳтиром биллан тилга олишади. Қўшан Ибодуллаев, Солий Халиллаев, Бахтиёр Атиязов, Нориммат Эшимбетов ва Жабборберган Атиязовларнинг синфларида таҳсил олган мактабнинг собиқ ўқувчилари нафақат туманимиз, балки мамлакатимиз ишлаб чиқаришининг турли жабҳаларида фидойи меҳнат қилишмоқда. Мактабнинг собиқ ўқувчиларидан бири Икромжон Тожибоевнинг номи бугунги кунда жаҳон физик олимларига яхши таниш. Икромжон бугунги кунда Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУнинг физика факультети декани, физика-математика фанлари номзоди, доцент.

- Рустам Шеров, Комилжон Аннасафаров, Шомурод Қурбониёзов Рўзимбой Нурумбетов ва Фарҳод Нурумбетов сингари билимдон, эл назарига тушган собиқ ўқувчиларимиз билан ҳамиша фахрланамиз, - дейди мактаб директори Шукурбой Айимбетов мамнуният билан.

Директорнинг қувончларига шерик бўлиб, мактаб ҳаёти билан яқиндан танишдик. 43 нафар мутахассис ўқитувчиларнинг 33 нафари олий маълумотли фан ўқитувчилари бўлиб, мактабда "Адабиётшунос”, "Ёш тилшунос”, "Мусиқашунос”, "Ёш спортчи”, "Ёш тарихчи”, "Ёш рассом” ва "Ўлкамизни ўрганамиз” тўгараклари фаолият кўрсатмоқда. Тўгаракларнинг ҳар бирига 20-25 нафардан илмга интилувчан ўқувчилар жалб этилган. Спортнинг футбол ва волейбол турлари бўйича эришилаётган ютуқлар ҳам талайгина. Замонавий пед-технологиялар асосида дарс ўтиладиган кимё-биология хонаси, чет тилларни ўрганишда муҳим аҳамият касб этувчи лингафон хонаси, физика-математика хоналари ҳамиша ўқувчилар билан гавжум. 2013-2014 ўқув йилида физика фани бўйича мактабнинг бир ўқувчиси - Ўктам Ўролбоев "Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида 1-ўринни, Республика босқичида эса совринли ўринни эгаллади. Мактабнинг собиқ ўқувчиси, физик олим Икромжон Тожибоевнинг издошлари етишиб чиқаётганидан биз ҳам қувондик.

Мактабда кимё-биология фани ўқитувчилари томонидан ўтиладиган дарслар сифатига алоҳида эътибор бердик. Раҳматулла Артиқов, Наргиза Артиқова ва Барнохон Аллабергановаларнинг ўзаро тажриба алмашув – "ўрган-ўргат” услубий дастури асосида ўтиладиган кимё-биология фани дарслари, очиғи, кузатувчи сифатида бизда ҳам қизиқиш уйғотди. Айниқса, Наргиза Артикованинг биология дарсини ўтишдаги ўзига хослик – амалий тажрибаларни ўқувчиларнинг мустақил равишда ўзлари олиб боришлари, табиат бағрида турфа ўсимликларнинг биологик хусусиятларини кузатиб-ўрганиш ва таҳлил қилишлари янада қизиқарли.

Мактабнинг собиқ ўқувчиси, ҳозирги кунда Чехия Аграр Университети докторантурасида таҳсил олаётган Ҳайитбой Ортиқов ҳам ана шундай дарс жараёнларида шаклланган бўлса не ажаб! Мазкур мактабни 2004 йилда тугатиб, ЎзМУнинг биология-тупроқшунослик факультетига шартнома асосида ўқишга кирган Ҳайитбой Университетнинг бакалавриат қисмида ўқиш жараёнида Университет илмий жамоатчилиги назарига тушди. Ўқишни имтиёзли диплом билан тугатган Ҳайитбой Ортиқов 2008 йилда биология-тупроқшунослик йўналиши бўйича магистратурада давлат гранти асосида ўқишни давом эттирди. У устози, биология фанлари номзоди, доцент Тўхтасин Абдураҳмонов раҳбарлигида "Ерларнинг қишлоқ хўжалик пестицидлари билан ифлосланиши ва уларнинг атроф-муҳитга зарари” мавзусида илмий изланишлар олиб борди. Тиришқоқ ва изланувчан ёш мутахассис 2010-2011 йилларда Университетнинг биология-тупроқшунослик кафедраси қошидаги давлат гранти асосида тадқиқотлар олиб борувчи гуруҳда кичик илмий ходим, кейинчалик шу кафедрага стажер-тадқиқотчи-изланувчи сифатида ўқишга қабул қилинди.

- Бир куни қайсидир танловда қатнашмоқчи эканлигини айтиб, қўнғироқ қилди, - фарзандининг ютуқларидан қувониб сўзлайди Ҳайитбой Ортиқовнинг отаси Раҳматулла оға. – Онаси билан иккаламиз телефон орқали оқ фотиҳа бердик.

Ота-она дуосими ёки юксак иқтидорими, ёш илмий ходимга омад кулиб боқди. Ҳайитбой Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳамкорликда тузилган Орол денгизининг қуриши ва унинг атроф-муҳитга таъсирининг олдини олишга бағишланган Европа Иттифоқи ERASMUS MUNDUS CASIA лойиҳаси гранти учун танловда ғолиб бўлди. У ушбу грант асосида Чехия Республикасининг Прага шаҳридаги Чехия Аграр Университетига 14 ойлик докторантурага ўқишга қабул қилинди. Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасининг асосий мақсади - ҳамкор Университетлар талабалари ва илмий ходимларининг академик тажриба алмашувларини таъминлаш орқали Европанинг ривожланган илм даргоҳларида таълим олишлари учун шароитлар яратиш ва келажакда ёш олимлар ва профессор ўқитувчиларнинг илмий ҳамкорлигини таъминлашдан иборат. Буни яхши билган ҳамюртимиз, 28 ёшли ёш олим Ҳайитбой Ортиқов ушбу лойиҳада иштирок этмасидан анча олдин, талабалик давридаёқ немис ва инглиз тилларини пухта ўрганди. У ҳатто Буюк Британия қироллигининг Тошкент шаҳридаги консуллиги қошида ташкил этилган инглиз тилини тест қилиш тизимидатест топшириқларини юқори даражада бажариб IELTSнинг махсус сертификатига эга бўлди.

Биз 49-сонли мактабнинг собиқ ўқувчиси, бўлғуси биолог олим, Чехия Аграр Университети докторанти Ҳайитбой Ортиқов улғайган хонадонда бўлиб, уни дунё ёшлари билан беллашиш, илмда юқори натижаларга эришиш даражасида тарбиялаган ота-онаси билан учрашиб, бу оиладаги ўзига хос тарбия муҳити билан танишдик. 49-сонли мактабда кимё-биология фани ўқитувчиси бўлиб ишловчи оила соҳиби Раҳматулла оға Ортиқовнинг оғир-босиқ, мулоҳазали инсонлигини кўриб, болалигидан ҳар лаҳза табиат бағрига ошиқиб тургувчи Ҳайитбойнинг нега айнан биология-тупроқшунослик соҳасини танлаганини тушуниб етгандай бўлдик. Оддий деҳқон аёл Гулнора опа эса оддийгина қилиб, оналик меҳри билан:

- Ҳеч отасининг ёнидан чиқмас эди, - дейди кулиб.

Ҳайитбой Ортиқовнинг 49-сонли мактабдаги собиқ устозлари эса ҳозирги кунда Чехия АграрУниверситети билан ЎзМУ ўратасида тузилган CASIA лойиҳаси гранти бўйича устозлари - чехиялик олим Любош Борувка ва ЎзМУ доценти, профессор Тўхтасин Абдураҳмоновлар раҳбарлигида докторлик диссертацияси устида илмий изланишлар олиб бораётган Ҳайитбой Ортиқовнинг ҳар бир ютуғига шерик.

Биз ҳам ёш олим билан телефон орқали боғланганимизда у ўзи эришаётган муваффақиятларнинг замири 49-сонли мактабда олган таҳсилда эканлигини, ҳаётидаги ҳар бир яхшиликда азиз устозлари, қадрдон Аму элининг назарини ҳис этиб туришини таъкидлади.

Халқимизда: "бўладиган бола ёшлигидан маълум”. – деган ажойиб ҳикмат бор. Биз боболар ҳикматининг ҳаётдаги ифодасини ўз кўзимиз билан кўрдик. Қаерда, дейсизми? Туманимизнинг оддий бир оиласида туғилиб, оддий қишлоқ мактабида таҳсил олиб, бугун эса ўз эришган ва эришаётган муваффақиятлари қанотида дунё ёшлари билан илм-ирфон тилида беллашаётган бўлғуси фан доктори Ҳайитбой Ортиқов улғайган "Намуна” маҳалласида! Бу маҳалланинг эл-юртга намуна бўлаётган 28 ёшли ўғлони қиёфасида кўрдик. Ҳавас қилдик, азизлар!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

Суратда: Ҳ.Ортиқовнинг ота-онаси ва яқинлари.

(Фото - http://eurostudy.cz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019