Темир йўл станцияси ва вокзал қурилиши бошланди
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёвнинг ташаббуси ва топшириқларига асосан Амударё туманида, Амударё устига автомобиль ва темир йўл қўшма кўприги ҳамда шу билан бирга 79 км. узунликдаги темир йўл қурилиши амалга оширилмоқда.
Бугун - 27 май куни ушбу лойиҳа асосида Амударё тумани ҳудудидаги 4р160 "Урганч ш - Гурлан ш - Манғит ш. – Туркманистон Республикаси чегараси” давлат аҳамиятидаги автомобиль йўли бўйида, Куюк кўпир овули ҳудудида темир йўл станцияси ва вакзал қурилиш ишларининг бошланиши муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Б.Матмуродов, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси ўринбосари Зафар Махаматов , Амударё туман ҳокими С.Йўлдошев, туман фаоллари, нуронийлар ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида қурилиш майдонига рамзий қозиқ қоқилиб, қурилиш ишлар бошлаб юборилди.
Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶