Хотира – муқаддас
Хотира хиёбонини кезар эканман, уруш қурбонлари рўйхати олдида бир зум ўйга толдим. Уларнинг руҳларига дуолар қилдим. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини ҳақтаолодан сўраган ҳолда, таклиф қилишган мактаб сари йўл олдим. 49-сон умумий ўрта таълим мактаби туманимизнинг Хоразм вилояти Гурлан тумани билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Манзилга етиб келганимда мени очиқ чеҳра билан мактаб директори Ш.Айимбетов ва маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Р.Артиковлар кутиб олишди. Мактабда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан очиқ осмон остида тадбир ўтказиш арафасида келибман.
Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Артиков ва бир гуруҳ ўқувчилар билан биргаликда шу овулнинг энг кекса – 92 ёшли М.Ташиев ҳузурига бориб, у кишининг дуоларини олдик ва байрам билан табрикладик. Фронт ортида кўрган қийинчиликлари, очарчилик кунлари ҳақидаги хотиралари ҳақида гапирар экан, кўзига ёш олиб, тинчлигимиз барқарор бўлишини тилаб дуо қилди, шу кунларнинг қадрига етишимизни қайта-қайта уқтирди. Мактабга етиб келганимизда байрам тадбири бошланиш арафасида экан. Тарих фани ўқитувчиси Г.Ботирова тадбирни очиб берди ва II жаҳон урушида жонини фидо қилган ватандошларимиз хотирасини эсга олди.
Байрам тадбирини шу мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси Г.Қарлиева олиб борди. Шунингдек байрам тадбирига меҳнат фахрийси П.Аннасапаров, собиқ афғончи- жангчи Р.Жамғуровлар ташриф буюришди ва ўқувчиларни байрам билан табриклашди. Мактаб директори Ш.Айимбетов, маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Р.Артиковлар сўзга чиқишди ва эл-юртимизга тинчлик, қут-барака тиладилар. Мактаб ўқувчилари ижро этган куй-қўшиқлар байрамга ўзгача файз киритди. Айниқса қизлар ижросидаги туркманча рақс мени манун этди.
Байрамдан қайтар эканман жамоада ўз касбига содиқ устозларга раҳмат айтиб хайрлашдим.
Фарҳод Авезов, “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶