12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:50
Спорт 👁 413

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган оммавий спорт тадбирлари ўтказилди

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган оммавий спорт тадбирлари ўтказилди

Юртимизда ҳар йили кенг нишонланадиган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни нафақат ўтганларни хотирлаш, уларнинг жасорати олдида бош эгиш, балки бугунги тинч, эркин ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш, шу билан бирга, келажак эгалари бўлмиш ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш мақсадларини ҳам ўз ичига олади. 8 май куни Амударё туманида ҳам шу мақсадда оммавий спорт тадбирлари бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ҳамда туман Спорт мактабининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур спорт байрами аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва байрам шукуҳини янада оширишдек олижаноб мақсадларга хизмат қилди. Ушбу оммавий мусобақа доирасида иштирокчилар спортнинг веломарафон ҳамда енгил атлетика турлари бўйича ўз куч, тезлик ва имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Спорт беллашувларида умумий ҳисобда 200 дан ортиқ маҳалла ёшлари фаол иштирок этиб, ўзларининг мустаҳкам иродаси, жисмоний тайёргарлиги ва ғалабага бўлган чексиз интилишларини намойиш этишди. Мусобақа нафақат спорт беллашуви, балки чинакам дўстлик ва саломатлик байрамига айланиб кетди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг хавфсизлиги, тиббий муҳофазаси ва саломатлигини таъминлаш масаласига ҳам ташкилотчилар томонидан катта этибор қаратилди. Хусусан, Амударё тумани тиббиёт бирлашмасининг махсус тез тиббий ёрдам машиналари ва малакали ҳамширалари бутун тадбир давомида шай ҳолатда, ҳушёр турди. Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими ходимларининг бевосита назорати остида жамоат тартиби ва ҳаракат хавфсизлиги таъминланиб, беллашувларнинг юқори суръатда, ҳеч қандай нохуш ҳолатларсиз ўтишига эришилди.

Жуда қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра турли йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланди. Енгил атлетика йўналишида эркаклар ўртасида кечган шиддатли баҳсда Азамат Ўрозбоев марра чизиғини ҳаммадан олдин кесиб ўтиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Ундан кейинги натижаларни эса Диёрбек Шомуратов ва Алибек Ўразметовлар банд этишди. Қизлар ўртасидаги енгил атлетика мусобақасида Ойбек маҳалласидан ташриф буюрган Динора Озодова барча рақибларини ортда қолдириб, 1-ўринга сазовор бўлди. Амир Темур номли овул вакили Товус Муротбоева 2-ўринни, Холимбег овулидан келган Барчиной Зарипбоева эса 3-ўринни эгаллади.

Веломарафон баҳсларида эса Навоий маҳалласи вакили Аҳмад Ўрозбоев энг тезкор натижа қайд этиб, 1-ўринни эгаллаган бўлса, Олмазор маҳалласи шарафини ҳимоя қилган Жавоҳир Мақсетов ҳамда Бунёд Баҳодировлар мос равишда 2 ва 3-ўринларга лойиқ деб топилди ва шоҳсупага кўтарилди.

Ташкилотчилар томонидан нафақат ғолиблар, балки ўзларининг фаоллиги билан бошқаларга ўрнак бўлган қатнашчилар ҳам муносиб эътироф этилди. Жумладан, Холимбег овулидан Жавоҳир Йўлдошев ва Ўрта қалъа овулидан Бобур Жумабоевлар мусобақанинг энг ёши кичик иштирокчилари сифатида алоҳида эътиборга тушди ва рағбатлантирилди. Шунингдек, Ҳайтибой Човдиров веломарафон бўйича, Руфат Бабажанов эса енгил атлетика бўйича “Энг ёши катта иштирокчи” номинацияларига муносиб кўрилди.

9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган мазкур спорт тадбири туман аҳолисининг жисмоний тайёргарлиги ва соғлом турмуш тарзига бўлган меҳрини намойиш этиш билан бирга, улар қалбида ватанпарварлик, ўзаро оқибат, ҳурмат ва миллий анъаналаримизга бўлган садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бу каби кенг қамровли оммавий тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлабгина қолмай, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдек энг муҳим вазифани бажариши билан ҳам беқиёс аҳамиятга эгадир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026