14.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.10.2026, 23:30
Жамият 👁 409

СУМАЛАК САЙЛИ – ҚАДИМИЙ УДУМ

СУМАЛАК САЙЛИ – ҚАДИМИЙ УДУМ

Шу кунларда қуёш чароғон нур сочиб, кўкламдан дарак бера бошлади. Қишнинг совуқ, изғиринли кунларини ортда қолдириб, ўлкамизга фасли навбаҳор кириб келди. Баҳор ташрифидан она табиат уйғониб,  чор-атрофдаги дов-дарахтлар, ўт-ўланларга жон кирди.

Юрт файзи бўлган ёши улуғлар кўклам арафасида йилнинг мўл ризқ-рўз билан келишини, баракали бўлишини ният қилиб, анъанага айланган хос удумлар, урф-одатларни бошлаб юборишади. Шу кунларга етишни ҳар гал интиқ бўлиб кутган эл қувончи байрамларга уланиб кетади. Диёримизнинг ҳар бир гўшасида баҳорий таомлар тайёрлашга киришилади. Миллий таомларимиздан сумалак, ҳалим, кўксомса, кўкчучвара кабилар хонадонларда дастурхон кўркига айланади. Айниқса, сумалак базмларининг ўзгача гашти бор. Ушбу қадимий таомни тайёрлаш маросими халқона урф-одат, удум ва қадриятларимизни ўзида акс эттирадиган маъно ва мазмунга эга.

11 март куни эрта тонгдан туманимиздаги 36-сонли умумтаълим мактаби жамоаси сумалак сайлига йиғилдилар. Мактабнинг тажрибали ва фаол ўқитувчилари Ҳайитбика Абдураззоқова, Хосият Абдуллаева, Умида Жуманиёзова ҳамда бошқа ёши катталар бош-қошлигида барча тайёргарлик ишлари дарҳол бошлаб юборилди. Дошқозонларни тайёрлашдан тортиб, ўтин келтириш, ундирилган буғдой майсасини келида туйиш, ширасини сиқиб олиш, ҳосил бўлган шарбатни қозонга қуйиш, ун чайиш ва сумалакни маромига етказиб қайнатишгача бўлган жараёнлар ҳамжиҳатликда, аҳилликда бажарилди.

Сумалак сайли қадимдан кишиларда бирдамлик, аҳиллик ҳиссини тарбиялаб келган. Сумалак тайёрланадиган жойга ҳар ким бир ҳовучдан ун олиб келган, биргаликда таом пиширилган, бир қозонда тайёрланган овқатни ҳамма баҳам кўрган.   Инсонларга дармон бахш этувчи бу таомни тайёрлаш асносида кексалар ёшларга ибратли ривоятлар, халқ достонларини айтиб беришган. Буларнинг ҳаммаси халқни жипслаштирган, ёшларни тарбиялаган.

Ёш авлодга таълим-тарбия бериб келинаётган ушбу даргоҳда ҳам ҳамжиҳатликда бошланган сумалак тайёрлаш маросими баҳор байрамига айланиб кетди. Мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Солий Йўлдошев бошчилигидаги бошқа ўқитувчилар сайлга келганлар учун палов, қозон кабоб тайёрлаб, барчани дастурхонга чорладилар. Кун давомида дастурхонни турли ноз-неъматлар, ширин таомлар билан тўлдириб, маросимга янада файз киритдилар. Тонг отгунча давом этган сумалак қайнатиш маросимида шу кунларга шукрона айтилиб, бу йилги Наврўз элимизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака, сиҳат-саломатлик олиб келишини тилаб, дуолар қилинди.  

Бўлиб ўтган сумалак сайлида ижро этилган куй-қўшиқлар, шўх рақслар ва шеърий баҳру-байтлар кайфиятни янада кўтариб, ўзгача шукуҳ бағишлади. Мактаб жамоаси ҳамжиҳатлигида тайёрланган Наврўзнинг шоҳ таоми – сумалак эрталаб ҳаммага улашилди.

Сумалак сайли – Наврўз байрамининг узвий қисми, миллий ва умуминсоний қадриятларга эш бўлган тадбир. Сумалак сайли шунчаки бир таом пишириш эмас, ёшу-кекса йиғилиб, бир кеча-ю, бир кундуз давомида ўйин кулгу, халқона қўшиқ ва ўйинлар воситасида қадриятларимизни намоён этиши демакдир.

Мактаб ўқитувчилари ташаббуси билан ўтказилган ушбу сумалак сайли ҳам қадимий урф-одат ва қадриятлар, анъаналарни, ўзаро аҳиллик, тотувлик каби эзгу ҳисларни ёшлар қалбига сингдиргани билан аҳамиятли бўлди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026