12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Жамият 👁 504

“Адлия сайли” ва “Ёшлар сайли” тадбирлари ўтказилди

“Адлия сайли” ва “Ёшлар сайли” тадбирлари ўтказилди

Бугунги кунда жамият тараққиёти, аввало, аҳолининг ҳуқуқий онги, фуқаролик масъулияти ва ёшларнинг фаоллиги билан чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Адлия сайли” ҳамда “Ёшлар сайли” тадбирлари нафақат ҳуқуқий-маърифий лойиҳа, балки халқ билан очиқ мулоқот, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим платформага айланди.

Мазкур тадбирлар аҳолининг барча қатламларини қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларни Ватанга садоқат, қонунга ҳурмат ва фаол фуқаролик руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир давомида Адлия вазирлиги масъуллари ҳамда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, аҳолига яратилаётган имкониятлар ҳамда ёшларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва давлат хизматларини халқчил тизим асосида ташкил этиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири экани таъкидланди.

Тадбир доирасида ўтказилган “Саломатлик учун беш минг қадам” оммавий юриш акцияси соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ҳамда бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Спорт мусобақалари эса ёшларни чиниқиш, иродали бўлиш ва жамоавий ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашга қаратилгани билан эътиборга сазовор бўлди.

Шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги кўргазмали чиқишлар ёшларда миллий ғурур ва Ватанга муҳаббат туйғуларини янада кучайтирди. Ҳарбий техника ва махсус воситалар намойиши, ватанпарварлик мавзусидаги чиқишлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Сайл давомида ташкил этилган миллий ҳунармандчилик, китоб ва маҳсулотлар ярмаркалари эса миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш, ёшларни китобхонликка жалб этиш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга хизмат қилди. Кўргазмалар ҳамда маданий дастурлар тадбирга ўзгача руҳ ва файз бағишлади.

Айниқса, фуқаролар мурожаатлари юзасидан ташкил этилган сайёр қабуллар тадбирнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлди. Мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан аҳолининг мурожаат ва таклифлари тингланиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди. Бу эса давлат идоралари ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Бугунги глобаллашув даврида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, ёшларни турли ёт ғоялардан асраш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. “Адлия сайли” ва “Ёшлар сайли” ана шу мақсадларни амалга оширишда муҳим ижтимоий лойиҳа сифатида намоён бўлди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур тадбирлар аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш, давлат хизматларини халқчил ва қулай шаклда тақдим этиш, ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда жамиятда қонунга ҳурмат руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, бундай лойиҳалар инсон манфаатлари устувор бўлган янги Ўзбекистон тараққиётида муҳим ўрин тутади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026