25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 11:05
Жамият 👁 228

ТИНИБ-ТИНЧИМАГАН КЕКСАЛАР

ТИНИБ-ТИНЧИМАГАН КЕКСАЛАР

Ҳаёт дорилфунун. Дунёга келиб, яхши-ёмонни фарқлашни, жамоатда ўтириш, туриш-у яшашни, яхши-ёмон воқеалардан тегишли хулоса чиқариб, ўз ҳаётимизга татбиқ этишни ушбу беминнат дорилфунундан ўрганамиз.

Шундай бўлса-да, баъзида ҳаётда ҳамма муаммолар пул билан ҳал бўладигандай, эларо обрў-эътибор, ҳурмат-эҳтиром қозониш учун маблағ зарурдек, шоҳона ҳаёт гўёки энг тотли ва сурурлидек туюлиб кетади, одамга.

Бироқ ҳаётга чуқурроқ назар солсангиз – аллома шоир бобомиз Алишер Навоий ҳазратлари:

Бу гулшан ичраки, йўқдир бақо гулига сабот,

Ажаб саодат эрур, чиқса яхшилик бирла от,

деганларидай, ўткинчи дунёда савобли ишлар қилиб, яхши ном қозониш улкан саодат эканлигини англайсиз.

Ҳа, чор-атрофимизда оддийгина, эл қатори яшаб, борини эзгу амалларга сарфлаётган, юртдошларимизнинг ҳақли эътирофларига сазовор бўлаётган инсонлар талай.

Туманимизнинг Бешовул маҳалласида истиқомат қилувчи таълим фахрийси Сафарбой Аннамуродов, умр ҳамдами Ўрозгул Боймоновалар оиласи ана шундай – элда ибратли оилалардан саналади.

Сафарбой ака 1953 йилда туғилган. Тўрт ёшида, ҳали оқ-қорани англашга улгурмай отасидан айрилди. Энди рўзғор ташвиши, уч ўғил ва бир қизнинг тарбияси хонадон бекаси, собиқ М.Горький номли совхозда ишчи бўлиб ишловчи Ойимжон Аннамуродованинг зиммасига тушди.

Аёлнинг жони қирқта, деган иборанинг ҳаётдаги исботини ана шу мушфиқ аёл тимсолида қиличбойликлар кўриб, тан беришган, ҳавас қилишган эди ўша йилларда.

Кичиги ҳали гўдак бўлган аёл ҳам ўз тенгдошлари қатори тонгдан шомгача пахта даласида ишлади, болаларим оққа зориқмасин, деб мол боқиб, сигир соғди, товуқ боқди, уй-рўзғор, томорқа ишларини ҳам эплади. Натижада фарзандлари Аминбой – олий маълумотли агроном, Малика – ҳамшира, Сафарбой – ўқитувчи, Ўринбой ўрта махсус маълумотли мутахассис бўлиб етишдилар. Ойимжон она не бир машаққатлар билан уларни олийгоҳларда ўқитган, уйли-жойли қилган вақтларида ҳам бир бора хизматларини миннат қилмади, сизларни деб елиб-югураяпман демади, аксинча “Ҳайитбой муаллимнинг боласи, дейишади сизларни, ҳеч кимдан кам бўлмай ўқинг, ўқиган ўзади”, дея қулоқларига қуярди.

Ушбу панд-насиҳатлар уларга бир умрлик ҳамроҳ бўлди. Ўрта мактабни тугатиб, Низомий номидаги педагогика институти (ҳозир шу номдаги университет) талабаси бўлишдек бахтга эришган Сафарбой акаси, опасидан ўрнак олиб, намунали талабалар сафидан жой олди.

1976 йилда олийгоҳнинг тарих факультетини битириб келиб, 46-сонли мактабда ўқувчиларга сабоқ берди. 1981 йилда 37-мактабда тарих фани ўқитувчиси, 1987 йилдан 2007 йилгача шу мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари, 2008-2011 йилларда директор вазифаларида ишлади. 2012 йилдан 2016 йилгача Бешовул маҳалла фуқаролар йиғини раиси бўлиб, эл дарди билан яшади, ҳамқишлоқларининг турмуши обод, оилалари тинч-осойишта бўлиши учун ҳаракат қилди. Ҳозирги кунда эса нафақада. Оиласида аёли Ўрозгул Боймонова билан тўрт нафар фарзандни вояга етказиб, эл қаторига қўшди: орзу-умидларининг илк чечаги – тўнғичи Қудрат 37-сонли, отаси меҳнат қилган қадрдон мактабда математика фани ўқитувчиси, қизи Нилуфар ҳам шу мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, Ҳулкарой 42-сонли ўрта мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаб, отаси ва бобоси касбининг давомчилари бўлиб келишмоқда. Кенжатой Тозабой эса тадбиркор, Тошкент шаҳрида яшайди.

Ота-она бугун уларнинг барчасини уйли-жойли қилишди, оилалари тинч бўлса-да, барибир хотиржам оёғини узатиб, дам олиб ўтирайлик демай, неваралар ташвишини ўз зиммаларига олиб, ўғиллари, келинларининг хотиржам ишлашларига шароит яратиб қўйишди. Катта келин Наргиза ҳам 37-мактабда, кичиги Нилуфар Молия институтида ишлашади, Нилуфар фан номзоди, ҳозирги кунда докторлик диссертацияси устида ишламоқда.

Бундай кунларга Сафарбой ака, Ўрозгул опалар осонликча етиб келишгани йўқ. Бири ўқитувчи, бири мактабда кутубхоначи бўлиб ишлашдан ташқари, томорқасида ҳар йили мўл ҳосил етиштириб, товуқ, мол боқиб, рўзғори камига яратишди. Ҳар йили томорқасидаги меваларнинг, сабзавот, полиз экинлари ҳосилининг рўзғоридан ортганини бозорга сотиб, фарзандларини ҳеч кимдан кам қилмай ўқитди.

Ҳозирги кунда ҳам Сафарбой ака, Ўрозгул опалар салкам етмиш ёш остонасига етиб қолишган бўлса ҳам тиниб-тинчиб ўтиришмайди. Эҳтимол, шундандир, уларни кўрган одам нари борса олтмиш ёш атрофида деб ўйлашади.

– Одам мақсадсиз яшамаслиги керак, – дейди Сафарбой ака кулиб. – Мақсадсиз ҳаётда маъно бўлмайди, одам зерикади, кексаяди. Шунинг учун биз бўш қолсак, китоб ўқиймиз. Уй ишларига қарашамиз. Бироқ, бу ишлар билан ҳам кўнглимиз тўлмай юргандик. Аёлим билан маслаҳатлашиб, 2019 йилда Манғит шаҳрининг Ойбек номли  маҳалласида, намунавий лойиҳа асосида қурилган ҳовлимизда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйдик.

Аслида бу ишлар ёшларга ҳам осон эмас. Бироқ Сафарбой ака ва Ўрозгул опалар ўз фаолиятларидан ҳеч оғринмайди, чарчадик, демайди.

Ҳозирги кунда ушбу муассасада ҳудуднинг 25 нафар жажжи болажонлари таълим-тарбия олишмоқда, 3 та янги иш ўрин яратилган, сут, қатиқ, картошка, пиёз, сабзи ўз томорқаларида етиштирилгани учун болажонлар хавфсиз, тоза маҳсулотлардан тайёрланган овқатлар истеъмол қилишади.

Ташкилот биноси ҳовлиси-ю, ичкари хоналарини кузатсангиз – бу ердаги орасталик, озодалик ва болалар дунёсига хос безатилишидан руҳингиз кўтарилиб кетади. Худди ўз оиласи, онаси бағридагидек хотиржам, ўйнаб-кулиб ўсаётган болажонлар билан бир дам болалигингизга қайтасиз. Бийрон тилда салом беришганидан қувонасиз.

– Ушбу ташкилотни ташкил этиш режаси туғилишига Ўрта қалъа овулида худди шундай болажонлар муассасаси ишга туширилишига бағишланган тантанада иштирок этганим сабаб бўлди. Келиб аёлимга маслаҳат солдим, шу соҳада ишлаётганлар билан суҳбатлашдим, ғалваси кўп дейишди, – кулиб сўзлайди Сафарбой ака.

– Болалар мактабда, югур-югурларига ким чопади, деб мен ҳам ҳайрон бўлдим, –суҳбатга қўшилади Ўрозгул опа. – Неваралар катта бўлиб қолишаяпти, энди ўзларини ўзлари эплашади. Биз уйда қараб ўтирамизми, дедилар. Шундай қилиб, ишга қиришдик. Аввал ҳовлини таъмирлатиб, безатишга киришдик. Хуллас, ҳозир 25 нафар болажонларнинг ота-оналари биздан жуда миннатдор. Ишга олган қизларимизга аввалдан бировнинг боласини ўз жигарингиздай кўриб, ранжитмай тарбия қилинглар, деб уқтириб келаман.

Ҳа, шу ёшида ҳам тиниб-тинчимай, бор куч-ғайратини болажонлар таълим-тарбиясига бағишлаётган Сафарбой ака, Ўрозгул опалар билан суҳбатлашишдан одам зерикмайди, гоҳ ҳазил-мутойиба, гоҳ ҳикматга қоришган сўзларидан ибрат олишга интилади, одам.

Бу бежиз эмас. Аслида тарихчи ўқитувчи бўлса-да, Сафарбой ака ёшлигидан  бадиий адабиётга ошно. Ёшлигидан ёзган мақола, шеър, ҳикоялари вақтли матбуотда ёритилган. Айниқса, ўтган асримизнинг етмишинчи, саксонинчи йилларида «Амударё ҳақиқати» (ҳозирги “Тараққиёт кўзгуси”) газетаси қошида ташкил этилган «Гулшан» тўгарагига мунтазам қатнашиб, машғулотлардан олган билимлари асосида ўз машқларига сайқал берган, шеърлари кўпчиликка манзур бўлган.

Фарзандлари, оила ташвишлари билан андармон бўлиб, ижодий муҳитдан бироз узоқлашган бўлса-да унинг ўзига хос оддий тилда, қочиримлар, сўз ўйинига бой шеърларини кўпчилик яхши эслашади.

– Ҳозир ёзмасалар ҳам китоб ўқишдан тўхтамайдилар, – дейди самимий кулимсираб Ўрозгул опа. – Баъзан бирга, баъзан алоҳида ўқиймиз. Невараларимизни қандай китоб ўқигани, қандай таассуротлар олгани ҳақида имтиҳон қиламиз, хуллас, вақтимиз бекор кетмайди.

Ҳа, улар вақтни бекор ўтказишмайди. Шу боисдан ҳам ўтган умридан кўнгилларида  мамнунлик, ҳар янги кунга юксак орзу, режалар билан қадам қўйишади. Асли инсон зоти орзу қиладиган тўкис бахт шу эмасмикан?

Кўкламги экин тараддудини бошлаб юборган, тиниб-тинчимайдиган Сафарбой ака, Ўрозгул опалар ана шундай, ҳавас қилгулик турмуш соҳибларидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026