19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 06:31
Жамият 👁 278

ИККИ БУЮК ШОИРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

ИККИ БУЮК ШОИРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Ҳар йили юртимизда февраль ойи маънавий-маърифий тадбирларга бой бўлади. Шу ойда ўзбек тилининг  асосчиси,  классик адабиётимизнинг мумтоз вакили Алишер Навоий ва буюк саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган. Саналар муносабати билан Навоийхонлик, Бобурхонлик кечалари, уларнинг ҳаёти ва ижоди билан ёшларни янада яқинроқ таништириш мақсадида адабий кечалар ўтказилиши анъанага айланиб қолган.
Шу йилнинг 9 февралида Манғит шаҳридаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам Алишер Навоий таваллуд топган кунга бағишланиб, “Буюк даҳо” номли адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.
Туман Маданият бўлими маданият маркази ва 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида ташкиллаштирилган ушбу  тадбир туман Маданият бўлими ходими Насиба Эшчонова сценарийси асосида тайёрланди ва бўлим ходими Ойбек Бегимов  олиб борди.
Алишер Навоий ҳаёти ва фаолияти, яратган бебаҳо асарлари, уларда илгари сурилган ғояларнинг аҳамияти ҳақида маъруза тинглангач, ўқувчилар ижросида аллома бобомизнинг ғазаллари, рубоийларидан парчалар ўқилди. Шунингдек, туманимиз санъаткорлари томонидан Алишер Навоий ғазалларига куй басталанган қўшиқлар ижро этилди.
Алишер Навоий фақат шоиргина эмас, давлат арбоби, оддий меҳнаткаш халқ ғамхўри сифатидаги фаолияти ҳам таҳсинга сазовордир.
У Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлик қилган даврда саройда амалдор сифатида илм  аҳлларига раҳнамолик қилиш билан бирга маданий тараққиётига ҳам улкан ҳисса қўшади, ўз ҳисобидан кўплаб масжид, мадрасалар, ҳаммом, кўприклар, йўловчилар учун бекатлар бунёд этади, эл маъмурлиги учун курашади. Қисқа қилиб айтганда, Алишер Навоийнинг ижоди ҳам, ҳаёти ҳам ибратдир.
Иштирокчилар бу борада тадбирдан улкан таассуротлар олдилар, аллома бобомиз ижоди билан янада яқинроқ танишдилар.
Ана шундай тадбирларнинг бири 14 февраль куни классик адабиётимизнинг яна бир йирик вакили, шоҳ ва шоир, давлат арбоби, буюк саркарда Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан ўтказилди.
“Шоҳ ва шоир” деб номланган ушбу маънавий-маърифий тадбир ўтказиладиган 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби томошалар зали тадбир мавзусига хос безатилганлигининг ўзиёқ киши эътиборини тортади. Саҳна тўридан Бобурнинг улкан портрети жой олган, саҳна деворларида рубоийлари, ғазаллари ёзилган плакатлар осилган.
Тадбир икки нафар бошловчиларнинг Бобур ҳаёти, ижодига доир маълумотлар билан таништиришидан бошланди, дилларни эритувчи мусиқа садолари остида Бобур ҳаётига  доир саҳна кўриниши намойиш этилди.
Шунингдек, шоир ижодидан ифодали ўқилган ғазаллар, рубоийлар ҳам барчага ўчмас таассуротлар бахш этди.
Ўзбек классик адабиётимизнинг икки буюк намояндаси Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодлари мисли илм-маърифат чашмасидир. Бу чашмадан баҳраманд бўлган киши шуури тобора ойдинлашиб бораверади.
Шу боис ҳам орадан беш асрдан зиёд вақт ўтса-да, ҳаммамиз Навоийни, Бобурни ўқийверамиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026