04.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
04.11.2026, 22:10
Фан ва таълим 👁 327

40-сонли мактабда «Амир Темур — буюк Соҳибқирон» деб номланган тадбир ўтказилди

40-сонли мактабда «Амир Темур — буюк Соҳибқирон» деб номланган тадбир ўтказилди

9 апрель санаси нафақат Ўзбекистон, балки бутун жаҳон тамаддуни тарихида алоҳида ўрин тутган, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси, буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллуд топган сана сифатида кенг нишонланади. Соҳибқирон бобомизнинг бой мероси, у яратган адолатли бошқарув тамойиллари ва бунёдкорлик ишлари асрлар оша бизга маънавий куч ва қудрат бағишлаб келмоқда. Сна муносабати билан юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби, Амударё туманида ҳам маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Туман маданият бўлими билан ҳамкорликда 40-сонли мактабда ташкил этилган «Амир Темур — буюк Соҳибқирон» деб номланган байрам тадбири нафақат тарихий санани ёд этиш, балки ёш авлод қалбида миллий ўзликни англаш ва аждодлар меросига бўлган чексиз ҳурматни шакллантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Амударё тумани маданият ва маърифат маркази раҳбари Ислом Маткаримов йиғилганларни байрам билан муборакбод этар экан, Амир Темур шахсиятининг жаҳон тарихидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Таъкидланганидек, Соҳибқироннинг «Куч — адолатдадир» деган олий тамойили бугунги кунда ҳам давлатчилик ва жамият тараққиётининг пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур маънавий-маърифий кечанинг асосий мақсади — ўқувчи-ёшларга миллий қадриятларимизни сингдириш, уларда буюк аждодларимизга нисбатан фахрланиш туйғусини уйғотиш ҳамда ватанпарварлик руҳини кучайтиришдан иборатдир. Зеро, тарихини билган, ўз ўтмишидан сабоқ олган миллатнинггина келажаги порлоқ бўлади.

Тадбир давомида ижро этилган куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва Соҳибқирон ҳаётига оид маълумотлар ёшларнинг тарихий билимларини бойитишга хизмат қилди. Даврага йиғилган ёшларнинг кўзидаги шижоат ва интилишни кўриб, уларнинг қалбида тарихий ўзликни англаш ва Ватанга муҳаббат туйғулари нақадар юксак эканлигига амин бўлиш мумкин. Айнан мана шундай тадбирлар орқали ёш авлод вакиллари ўзларининг Темур авлодлари эканини, зиммаларида эса аждодлар муносиб вориси бўлишдек улкан масъулият борлигини чуқурроқ ҳис этадилар.

Байрам дастури давомида Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати билан бир қаторда, унинг маънавият ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси, буюк салтанат барпо этишдаги фидокорлиги ҳам кенг ёритилди. Туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар кечага алоҳида файз киритди. Тадбирнинг ҳар бир дақиқаси иштирокчилар хотирасида ўчмас из қолдириб, уларни юрт истиқболи йўлида фидокорона меҳнат қилишга, илм-фан чўққиларини забт этишга ундади.

Амударё туманида ўтказилган ушбу тантанали тадбир Амир Темур шахсининг миллат руҳиятидаги ўрни нақадар юксаклигини яна бир бор исботлади. Биз бугун эркин ва обод ватанда яшар эканмиз, бу заминнинг ҳар бир қаричида аждодларимизнинг нафаси ва бунёдкорлик руҳи борлигини унутмаслигимиз лозим. Соҳибқирон таваллуди муносабати билан ташкил этилган мазкур кеча ёшлар қалбида ватанпарварлик ва тарихий хотира туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди. Зеро, ўз тарихини эъзозлаган ва ундан куч олган халқ ҳеч қачон кам бўлмайди ва албатта кўзлаган улуғ мақсадларига етади. Соҳибқирон Амир Темурнинг маънавий мероси эса биз учун ҳамиша йўлчи юлдуз бўлиб қолаверади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026