НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ-БАДИИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ
Жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ мутафаккир, шоир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдириш ва шу орқали уларда адабиётга қизиқиши, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу кунларда юртимиздаги барча таълим масканларида улуғ бобокалонимиз таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар, адабий кечалар ўтказилмоқда.
8 февраль куни 1-сонли мактабда ҳам Алишер Навоийнинг таваллудига бағишлаб “Навоий – барҳаёт сиймо” деб номланган адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Кечада мактаб ўқувчилари тадбирни Навоий бобомизнинг ғазал ва рубоийлари, достонларидан парчалар билан давом эттиришди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан ижро этилган бобокалонимиз ҳаёти акс этган саҳна кўринишларини ҳам барча завқ билан томоша қилди. Мактаб ўқувчилари тадбирда улуғ аждодимизга бўлган чуқур эҳтиромини намоён этдилар.
Мактабдаги Навоий таваллудига бағишланган тадбирлар 6-“А” синфдаги очиқ ўқув машғулотлари билан давом эттирилди. Фан ўқитувчиси Дилноза Иброҳимова дарсни янги педагогик технологиялар асосида ташкиллаштирди. Дарсда шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўқувчиларга кенг ва қизиқарли маълумотлар берилиб, ўқувчиларнинг билимлари кенгайтирилди. Ўқувчилар ҳам ўз навбатида бобокалоннинг ғазаллари, рубойилари, достонларидан парчаларни ифодали тарзда ёд айтиб беришди. Улуғ аждодимиз, мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллуди муносабати билан ўтказилган ушбу очиқ ўқув машғулотида кузатувчи сифатида қатнашган туман Халқ таълими бўлими услубчиси Ўткир Матмуродов ва мактабўқитувчилари дарсни ижобий баҳолашди.
Улуғ адиб ижодига оид қизиқарли маъруза, тадбир давомида ижро этилган саҳна кўринишлари, мушоира, баҳру байт ҳамда очиқ ўқув машғулоти мактаб ўқувчиларининг билимларини ошириб, онг-у тафаккурини, маънавиятини юксалтирди. Улар қалбида тарихимизга, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, ватанпарварлик туйғулари янада мустаҳкамланди.
О. Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶