19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 07:41
Жамият 👁 194

ВАТАНПАРВАР ЁШЛАРНИ КАМОЛГА ЕТКАЗАЁТГАН УСТОЗ

ВАТАНПАРВАР ЁШЛАРНИ КАМОЛГА ЕТКАЗАЁТГАН УСТОЗ

Ёш авлод қалбида Ватанга чексиз меҳру-муҳаббат, садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш ҳозирги кундаги асосий вазифалардан бири саналади.

Ёшлар онгига ушбу туйғуларни сингдириш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда умумтаълим мактабларида ўтилаётган Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани муҳим ўрин тутади. Шунингдек, чақирувга қадар бошланғич таълим – ёшларнинг сиёсий, маънавий дунёқарашини ўстириш, халқимизнинг бой тарихи, шонли жанговар анъана ва қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш, спортнинг ҳарбий ва амалий турларини ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Туманимиздаги 46-сонли мактабда ҳам ушбу фандан дарс машғулотлари самарали ташкил этилиб, ўқувчи-ёшлар ватанпарварлик руҳида тарбияланмоқда. Фан бўйича ўқув машғулотларини мактабнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик  бўйича раҳбари, тажрибали ўқитувчи Амин Йўлдошев назарий ва амалий тарзда ташкил этиб, ўқувчиларга Ватан мудофааси тўғрисида тушунча, чуқур билим бериб бормоқда. Ўқувчилар дарсларда Қуролли Кучларимиз қўшинларининг турлари ва тузилиши, ҳарбий низомлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишмоқда. Шу қаторда улар сафланиш, ўқотар қуроллар, ҳарбий техника турлари, улардан фойдаланиш қоидаларини ўрганиб, чидамлилик, кучлилик, тезлик, чаққонлик бўйича жисмоний машқларни бажариш кўникмаларини ҳам ўзлаштиришмоқда.

Ўқувчиларга дарс машғулотлари доимий равишда махсус жиҳозланган синфхонада ўтказилади. Ҳозирда мактабдаги ушбу  синфхона замонавий ўқув қуроллари, ҳарбий аслаҳалар кўринишидаги кўргазмали жиҳозлар, турли макетлар, ҳарбий либослар ва бошқа буюмлар билан тўлиқ таъминланган. Улар ёрдамида ўқувчиларга фанни ўқитиш жараёни янада осон бўлмоқда. Чунки, қурол ёки ҳарбий аслаҳани кўрган ўқувчининг назарий дарсларда олган билимлари янада мустаҳкамланиб, амалий кўникмалари ошиб боради.

Дастлабки ҳарбий билим ва кўникмаларни бериш, армияга ёшларни тайёрлаш – чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларидан чуқур билим ва бой ҳаётий тажрибани, миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиликлардан бохабар бўлишни, дастлабки ҳарбий кўникмаларга эга бўлишни талаб этади. Шу боис фан ўқитувчиси А.Йўлдошев мунтазам равишда ўз устида ишлаб, тинимсиз равишда изланади.

Айни пайтда ўз дарсларини самарали ташкил этиб, ўқувчи-ёшларга Миллий армиямиз давлат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва тинч-осойишта ҳаётининг кафолати эканлигини тушунтириб келаётган тажрибали устоз ҳарбий унвонга эга, заҳирадаги катта лейтенант. Олий ўқув юртини бошланғич ҳарбий тайёргарлик ва жисмоний тарбия йўналиши бўйича тугаллаган А.Йўлдошев ўзи таҳсил олган 46-сонли мактабда бошланғич ҳарбий тайёргарлик фани ўқитувчиси бўлиб иш бошлаган эди. Соҳа бўйича чуқур билимга эга бўлган мутахассис 1996-2001 йилларда туман Мудофаа ишлари бўлимида  Бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлади.

Мактабларда Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитишда мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёж туфайли у 2001 йилда яна 46-сонли мактабга қайтиб, ўқитувчилик фаолиятини давом эттирди. Ўтган йиллар давомида ишга бўлган талабчанлиги, масъулиятлилиги, фидойилиги сабабли жисмоний тарбия ўқитувчиси, мактаб директори каби вазифаларда ҳам меҳнат қилди.

Юртимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилишга қодир, тезкор, жанговар қобилияти юксак кадрлар тайёрлаш давр талабидир.  Ёш авлодни ана шу талабга кўра ватанпарвар, юртга муносиб фарзандлар қилиб камолга етказаётган устоз А.Йўлдошев буни ўзининг Ватан олдидаги бурчи деб билади.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026