ЮРТИМИЗ ОСОЙИШТАЛИГИДА МЕНИНГ ҲАМ ҲИССАМ БОР
“Ватан бизсиз ҳам Ватан, аммо биз Ватансиз ҳеч ким эмасмиз”, деган эди буюк адиблардан бири.
Ҳа, киндик қонимиз тўкилган шу муқаддас гўша, кўз очиб кўрган яқинларимиз, дўст-у биродарларимизсиз ҳаётимизни тасаввур қила олмаймиз. Юртимизнинг ҳар қарич ери, ҳар бир ҳудуди жон қадар азиз.
Бундай кечинмалар Ватанимиз сарҳадларини қоронғи тунлари-ю кундузи, иссиғи-ю совуғида ҳам ўз хизмат постида собит туриб қўриқлаганлар кўнглидан тез-тез ўтади. Шу азиз Ватан тинч-осойишталигини керак бўлса, жони билан асрашга тайёр туради улар. Бу чегарачи ҳарбийларнинг муқаддас бурчи.
Давлат чегараларини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тизимига эътибор тобора кучаяётганлиги чегараларимиз дахлсизлигини асрашда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг, муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарларнинг руҳини кўтариб, кучига куч қўшмоқда.
Айниқса, кейинги вақтларда чегара ва чегара олди ҳудудларида тинчлик-осойишталик барқарор бўлишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уйғун ҳамкорлиги йўлга қўйилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мен ҳаётимни юртимиз чегараларининг дахлсизлигини сақлашдек шарафли ишга бағишлаганимдан доимо фахрланиб яшайман. Мактаблар ўқувчилари, ёшлар билан бўлган учрашувларда улар мендан кўпинча “Доим қаттиқ ҳарбий интизомга риоя қилиб, яна туғилган оилангиздан, яқинларингиздан узоқда яшаш қийин эмасми?” дея сўрашади. Аслида ҳарбий ҳаёт тарзининг ҳам гашти, завқи бор. Қолаверса, ҳарбий бурчни адо этиш шарафли иш эканлигини такрорлайман доим.
Барчани Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун билан қизғин қутлайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Фазлиддин МАҲАМАДИЕВ,
92-02 ҳарбий қисм 3-чегарани қўриқлаш взводи командири ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶