19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 08:43
Жамият 👁 250

“КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША!” ШИОРИ ОСТИДА ЁШЛАР БИЛАН ҲАРБИЙЛАРНИНГ УЧРАШУВЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

“КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША!” ШИОРИ ОСТИДА ЁШЛАР БИЛАН ҲАРБИЙЛАРНИНГ УЧРАШУВЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгига ўзаро меҳр-оқибат, миллатлараро тотувлик, тинчликни қадрлаш туйғуларини сингдириш, мамлакатимиз Мудофаа тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунчалар бериш мақсадида мамлакатимизда 2020 йилнинг 15 декабрь санасидан 2021 йилнинг 15 январь санасига қадар “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилмоқда.

“Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида амалга оширилаётган адабий-мусиқий, маънавий-маърифий ҳамда жанговар спорт ўйинлари, ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиши, ошкора, самимий мулоқот тарзидаги тадбирларда туманимизнинг юзлаб ёшлари катта қизиқиш билан иштирок этишмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Қиличбой овулида ҳам ўтказилди. Ватанпарварлик ойлиги доирасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида 9202 “К” ҳарбий қисм зобит ва аскарлари, Қиличбой овули ёшлари иштирок этишди.

Туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметов, 9202 “К” ҳарбий қисм зобити, подполковник С.Тошматов ва 2-даражали сержант О.Маҳмудовлар иштирокида ўтказилган  “Очиқ эшиклар куни”да замонавий ҳарбий қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилиб, ҳарбийлар томонидан қўл жанги бўйича чиқишлар намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда ҳарбий хизмат отлари, хизмат итларининг давлат чегарасини қўриқлашдаги иштироки амалий машқлар орқали кўрсатиб берилди.

Тадбирда иштирок этган 250 нафардан зиёд ёшлар ҳарбийлар томонидан намойиш этилган жанговар машқлар, айниқса, қўл жанги, хизмат отлари ва хизмат итлари иштирокидаги чиқишларни катта қизиқиш билан кузатиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Айниқса, ҳарбийлар томонидан ёшларнинг саволларига берилган жавоблар катта қизиқиш уйғотди. Ўз навбатида кўплаб ёшлар она Ватан ҳимоячиси бўлишдек орзу-интилишлари хусусида тўлқинланиб сўзладилар.

Ойлик доирасидаги “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида Манғит шаҳридаги 31-сонли мактабда ҳам маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 9202 “К” ҳарбий қисм ходимлари, подполковник С.Тошматов, 2-даражали сержант О.Маҳмудовлар иштирокида ўтказилган давра суҳбати шаклидаги маънавий-маърифий тадбирда ёшлар масалалари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари М.Шерметов сўзга чиқиб, барчани янги 2021 йил ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Шунингдек, тадбирда ўқувчи-ёшлар билан 9202 “К” ҳарбий қисм зобитлари дилдан суҳбатлашдилар. Подполковник С.Тошматов ҳамда 2-даражали сержант О.Маҳмудовлар ўқувчи-ёшларга Ўзбекистон Қуролли Кучларининг қудрати ва салоҳияти, ёшларнинг она Ватан олдидаги йигитлик бурчи, Ватанга содиқлик туйғуси ҳақида батафсил гапириб беришди. Шу билан бирга она Ватан ҳимоячиси бўлишга бел боғлаган, ҳарбий соҳани танлаган ёшларнинг билим олишлари, ҳарбий техникалар сир-асрорларини пухта эгаллашлари учун мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар, “Темурбеклар мактаби”, Олий ҳарбий академиялар хусусида ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Айни кунларда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, ҳарбий зобитлар ва аскарлар билан ёшларнинг  учрашувлари давом этмоқда.

Отабек МАҲМУДОВ, 9202 “К” “Аёқчи” ҳарбий қисм ходими, 2-даражали сержант.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026