19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 09:06
Жамият 👁 123

«ВАҚФ» ФОНДИ ТОМОНИДАН ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

«ВАҚФ» ФОНДИ ТОМОНИДАН ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Халқимиз азал-азалдан турли саналар муносабати билан эҳтиёжманд, кўнгли ярим инсонларни йўқлаш, айниқса, ҳайит ва байрамларда уларнинг хонадонларига кириб бориб, ҳол-аҳвол сўраш, кайфиятларини кўтариш, камларини  тўлдиришдек хайрли ишларга ҳисса қўшиб келишга одатланган. “Бир мискин кўнгилни шод этиш – Каъбатуллоҳни обод этиш билан баробар”, деган ҳикмат ҳам, шак-шубҳасиз, саховатпеша халқимиз закоси туфайли яратилган.

Туманимизда ҳам турли байрам саналари муносабати билан эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш меҳр-саховат ёрдамларини кўрсатиш, ҳайит ва барйамларни шод-хуррам  ўтказишлари учун уларни моддий ва маънавий  қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Элимизда янги йил шукуҳи кезаётган айни кунларда ҳам “Вақф” фонди томонидан туманимизнинг  турли ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган 490 та оиланинг ҳар бирига 500 минг сўмлик, яъни 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб берилди.

Янги йил байрами арафасида “Вақф” фонди ҳамда туманимиздаги барча овул ва маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган эҳсон тадбирларидан аҳоли мамнун бўлмоқда. Чунки ҳар бир хонадонга беминнат, меҳр ва саховат эҳсонлари билан кириб борган саховатпеша инсонлар байрам совғаси сифатида кундалик озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш билан бирга, халқимизнинг эҳтиёжманд қатлами вакилларига ўзларининг самимий дил сўзларини ҳам изҳор этишиб, уларга байрамона кайфият улашмоқдалар.

Бундан ташқари, “Вақф” фонди томонидан яна бир хайр-эҳсон тадбири ҳам амалга оширилди. Юсуф Эшон бобо ва Шайх Жалил бобо зиёратгоҳларида 2 та жонлиқ қурбонлик қилиниб, 50 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган  оилаларга эҳсон сифатида тарқатилди.

Мамлакатимизда, шу жумладан, туманимизда ҳам, халқимизнинг қувончли кунларида оилаларида камчилик бўлмаслиги, барча бирдам ва аҳилликда байрамларни шодиёналик, катта хурсандчилик билан ўтказишлари учун уларга ҳам алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бунда нафақат “Вақф” фонди,  балки минг-минглаб саховатпеша инсонлар томонидан ҳам ана шундай эҳсон тадбирлари ташкил этилиши ҳар бир юртдошимиз қалбида бир-бировга меҳр-мурувват туйғуларини уйғотаётгани билан эътиборга молик.

Янги йил байрами арафасида “Вақф” фонди ҳамда овул ва маҳаллалардаги саховатпеша инсонлар томонидан амалга оширилаётган бу каби тадбирлар халқимизга олам-олам завқ, хуш кайфият улашмоқда. Кўрсатилаётган бундай эътибор ва рағбат кўнгилларини тоғдек юксалтириб, кўтаринки кайфият бахш этмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026