19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 08:54
Жамият 👁 139

УЧРАШУВЛАРДА ЁШЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

УЧРАШУВЛАРДА ЁШЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган учрашувда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги овул ва маҳаллаларда ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғинидаги 11-сонли мактаб биноси мажлислар залида ёшлар бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш, фикр ва таклифларини тинглаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб шароит яратишга бағишланган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Ҳудуд ёшлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтган мазкур учрашувда жами 53 нафар фаол ёшлар қатнашдилар.

Йиғилишни туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов очди ҳамда учрашув қатнашчиларини кун тартибидаги масала билан таништирди. Шунингдек, Маҳмуд Шерметов мамлакатимизда ёшларнинг юксак марраларни эгаллашлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, чексиз имкониятлар ҳақида тўхталиб, ёшларни ўқиб, билим олишга, шижоат билан олға интилишга ҳамда Ватан хизматига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишга давъат қилди. У ўз сўзида эришган ютуқларимиз ўзимизники, биз хато ва камчиликларни ўрганиб, уларни бартараф қилишга ҳаракат қилмоғимиз керак, деган фикрни барчамиз ҳаётий шоир қилиб олишимиз зарур, дея таъкидлади ҳамда билимга чанқоқ, изланувчан туманимиз ёшлари ҳақида ўзининг самимий фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманимиздаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов ҳозирги кунда ёшларнинг, хусусан, мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, туманимизда фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар, улар томонидан хизмат кўрсатиш соҳасида яратилаётган янги иш ўринлари ҳақида маълумотлар бериб, ҳудуд ёшларини тадбиркорликка давъат этди.

Шу билан бирга, туманимизда юқори марраларни эгаллаб, ўз қобилиятларини намоён этаётган ёшлар сафи ўсиб бораётгани ҳақида тўхталиб, илм-маърифатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат эканлигини эътироф этди.

Ёшлар билан учрашув йиғилишида иштирок этган 53 нафар ёшлар ҳаётига доир муаммоли масалаларни ҳал этиш мақсадида рўйхат шакллантирилиб, ҳар бир мурожаат ва ёшлар томонидан билдирилган таклифлар бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларни тизимли равишда ҳал этиш, тегишли корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан амалий ишлар олиб бориш юзасидан қарорлар қабул қилинди.

17 декабрь куни Юқори қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ҳудудда истиқомат қилувчи ёшларнинг муаммоларини ўрганишга бағишланган учрашув ўтказилди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб шарт-шароитлар яратиб беришга бағишланган учрашув йиғилишида Юқори қишлоқ маҳалласи ҳудудида яшовчи 70 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди.

Ошкора мулоқот ва самимийлик руҳида ўтган учрашувда ҳудуд ёшларидан 15 нафари 18 та масала бўйича мурожаат қилдилар. Хусусан, Мавлуда Ражабова, Динора Бекберганова, Наргиза Собирова, Ферузбек Ўрозбоевлар ўз хусусий тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш, шунингдек, ишга жойлашиш, банк кредитлари олиш бўйича мурожаат қилдилар. Шу куннинг ўзида ёшлар томонидан тушган мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди. Бошқа мурожаатлар мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан зарур чоралар кўриш мақсадида тизимга олинди.

 Ёшлар билан ўтказилаётган учрашувлар нафақат уларнинг ҳаётидаги муаммоли  масалаларни жойига чиқиб ўрганиш ва бу борада уларга кўмаклашиш, балки туманимиз ёшлари томонидан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар, илм-фан, маънавий-маърифий соҳаларда эришаётган ютуқларнинг мазмун-моҳиятини ҳам ёшлар онгига янада чуқурроқ сингдиришга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026