ОЧИҚ ДАРСДА МУСТАҚИЛЛИК ҒОЯЛАРИ УЛУҒЛАНДИ
Ноябрь ойи умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун бири-биридан қизиқарли тадбирлар, завқли лаҳзаларга бой бўлди. Ушбу ой давомида барча умумтаълим мактабларида “Хорижий тиллар фан ойлиги” муваффақиятли ўтказилди. Фан ойлиги билан бирга 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кун муносабати билан адабий-мусиқий тадбирлар очиқ дарс-машғулотлари бўлиб ўтди.
Хусусан, 30-сонли умумтаълим мактабида ҳам ушбу сана муносабати билан «Байроғимиз – фахримиз!» мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Мазкур очиқ дарс 10-“А” синф раҳбари Б.Қурбонбоев томонидан ташкиллаштиришди.
Очиқ дарсда Б.Қурбонбоев Ўзбекистон Давлат Байроғининг қабул қилиниши, танланган ранглар, ярим ой ва юлдузларнинг мазмун-моҳияти хусусида ўқувчиларга зарур тушунчалар берди. Ўз навбатида ўқувчи-ёшлар Ўзбекистон Байроғини мадҳ этувчи Ўзбекистон халқ шоири М.Юсуф, Ҳ.Худойбердиева шеърларини маҳорат билан ифодали ўқиб бердилар.
Очиқ дарсда давлат Байроғининг халқимизни эзгу марраларга, келажакка руҳлантириб турувчи қудратга эга эканлиги, давлат Байроғи мамлакатимизнинг бошқа рамзлари қатори ҳар биримиз учун қадрли эканлигини алоҳида эътироф этилиб, ўқувчилар томонидан Ўзбекистон мадҳияси ижро этилди.
Қизиқарли таассуротларга бой ўтган очиқ дарсда мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Д.Ҳайитбоев, ёшлар етакчиси М.Гулмонова ҳамда мактабнинг тарих фани ўқитувчиси А.Норимбетовлар иштирок этишиб, дарс жараёни намунали тарзда ташкил этилганини, ушбу дарс орқали ўқувчи-ёшлар қалбида давлат рамзларига нисбатан меҳр-муҳаббат, мустақиллик, ватанпарварлик ғояларига ҳурмат ва эҳтиром туйғулари янада мустаҳкамланганини эътироф этишди.
Гуласал Халиллаева, 30-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶