25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 16:53
Жамият 👁 435

КАДАСТР СОҲАСИДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАРДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

КАДАСТР СОҲАСИДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАРДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сон қарори қабул қилинди.
Қарорнинг 1-иловасига яъни “Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 3- ва 4-бандларида, кадастр паспортининг шакллари кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти, якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти, нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти, ер участкасининг кадастр паспорти, қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти каби турлар бўйича белгиланади. Шунингдек, кўчмас мулк объектига кадастр паспорти расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади. Жумладан, кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда, кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда, бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг, уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда, ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда, кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда, кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда, ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда кадастр паспорти шакллантирилади.
Кўчмас мулк тоифалари ва уларга кадастр паспорти бериладиган ҳолатлари келтирилган. Регламентниг 16-бандига кўра, кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб амалга оширилади. Яъни, кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича белгиланганда кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача, якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача муддат белгиланади.
 Кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача, умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача, умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача, умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача, умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача, умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача, ажратилган ер участкалари бўйича эса — 3 иш кунигача амалга оширилади.
Мураккаблигига кўра юқоридаги сезиларли даражада қисқартирилган муддатлар белгиланганлиги ва ундан ташқари кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилиши белгиланган.
Қарордаги 5-илованинг “Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидага маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 8-бандига кўра, давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Олдинги тартибдаги хизмат нархига яъни БҲМ нинг 20 фоизи 44 600 сўм ўрнига ҳар бир шахс учун БҲМ нинг 3 фоизи 6 690 сўм қилиб белгилангани хизматдан фойдаланувчиларнинг ҳамёнига сезиларли енгиллик бўлган бўлса, регламентнинг 13-бандига кўра, марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб, уч иш куни мобайнида QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига мурожаат этган тақдирда ёхуд ариза берувчига электрон шаклда мурожаат этган тақдирда ЯИДХП орқали юборилади.
Хизмат муддати 3 иш кунига туширилгани фойдаланувчиларга вақтини тежашга хизмат қилмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги фуқароларга давлат хизматлари соҳасида енгиллик берувчи янгиликларни яратишдан чарчамайди.

Б.Қадамов, туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026