15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 14:44
Жамият 👁 412

Амударёда Давлат кадастрлари палатаси раисининг биринчи ўринбосари томонидан сайёр қабул ўтказилди

Амударёда Давлат кадастрлари палатаси раисининг биринчи ўринбосари томонидан сайёр қабул ўтказилди

Аҳолининг кўчмас мулк ва ер муносабатларига оид муаммоларини жойида ҳал этиш, соҳадаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида Амударё туманида  Давлат кадастрлари палатаси раисининг биринчи ўринбосари Нозимжон Инамов бошчилигида фуқаролар ва тадбиркорлар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида соҳа раҳбарлари томонидан кадастр тизимидаги сўнгги қонунчилик янгиликлари, аҳолига яратилаётган қулайликлар ва рақамлаштириш жараёнлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Асосий эътибор очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилди.

Сайёр қабул давомида 20 га яқин мурожаатчининг саволлари ва муаммолари алоҳида эътибор билан тингланди. Мурожаатлар асосан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тиклаш ва чегара низоларига оид масалаларда бўлди. Мулоқот натижасида бир қанча фуқароларга зарур ҳуқуқий тушунчалар берилган бўлса, айрим муаммолар жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан эса тегишли мутахассисларга аниқ муддатли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабул жараёнида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маълумки, ушбу муҳим ҳужжат 2024 йил 8 ноябрь санасидан расман кучга кирди. Қонун талабларига мувофиқ, ҳуқуқларни тан олиш жараёни ҳудудлар ва маҳаллалар кесимида босқичма-босқич хатлов ўтказиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. Бу жараённи шаффоф ва тизимли ташкил этиш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан махсус “E’TIROF” ахборот тизими ишга туширилган. Ҳозирда тасдиқланган режа-график асосида кадастр мутахассислари томонидан жойларда бепул хатлов ишлари жадал олиб борилмоқда.

Хатлов жараёнида аниқланган бино ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар “E’TIROF” дастурига киритилади. Ҳар бир кўчмас мулк объекти бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралардан иборат ишчи гуруҳ ўз хулосаларини беради. Энг муҳим жиҳати шундаки, биноларнинг ҳақиқатдан ҳам 2018 йил 1 май ҳолатига кўра қурилганлиги космик суратлар ёрдамида аниқ ва холис таҳлил қилинади.

Бугунги кунга келиб, ушбу қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ижроси бўйича дастлабки ижобий натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессия қарори билан ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар ва ортиқча эгалланган ер майдонларидаги иншоотларга нисбатан жами 491 нафар фуқаронинг уй-жой ва ер участкаларига ижара ва мулк ҳуқуқлари расман эътироф этилди.

Бу каби сайёр қабуллар ва қонун ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар халқнинг розилигига эришиш, уларнинг кўп йиллик ҳуқуқий муаммоларига қонуний ечим топишда муҳим омил бўлмоқда.

Сайёр қабул давомида фуқаролар  Давлат кадастрлари палатаси раисининг биринчи ўринбосари Нозимжон Инамов ва бошқа мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар билан ҳам мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олдилар. Бу каби сайёр қабулларни келгусида бошқа ҳудудларда ҳам ўтказиш режалаштирилган.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026