ЧЕГАРАОЛДИ ҲУДУДИДА ТИНЧЛИКНИ САҚЛАШ МАВЗУСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Яқинда туманимиздаги Қиличбой овул фуқаролар йиғинида туман Ички ишлар бўлими ходими, профилактика инспектори, лейтанант Р.Отажонов иштирокида овулдаги овчилар жамиятига аъзо, ов қуролларига эга фуқаролар билан “Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси муқаддас ва дахлсиздир” деб номланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 9202 “К”ҳарбий қисмдан ҳам вакиллар иштирок этишди ва ов қуролига эга бўлган фуқароларга давлат чегараси яқинида овчилик билан шуғулланмасликни, қонунга хилоф равишда ушбу ҳудудларда овчилик билан шуғулланиш салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини тушунтирдилар. Шунингдек, “Давлат чегараси тўғрисидаги Қонуннинг “Чегараолди режимини белгилаш”, 19-“Чегараолди зонаси ва чегараолди минтақаси”, 20-“Шахсларнинг чегараолди зонасига ва чегараолди минтақасига кириши (ўтиши), у ерда бўлиши (яшаши) ва ҳаракатланиши” каби моддаларининг мазмун-моҳияти кенг тарғиб қилинди.
Йиғилишда чегараолди ҳудудларида тинчлик-осойишталик сақланиши ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолига, айниқса, ов қуролига эга шахсларга ҳам боғлиқ эканлиги таъкидланди. Уларга ушбу ҳудудларда ов қилмаслик лозимлиги тушунтирилди.
Отабек МАҲМУДОВ,
9202 “К” ҳарбий қисм хизматчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶