19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 13:18
Жамият 👁 90

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СУДЛАРДАГИ ОДИЛ СУДЛОВ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРАДИ

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СУДЛАРДАГИ ОДИЛ СУДЛОВ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРАДИ

Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ушбу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтаришга қаратилган. Эндиликда ушбу Қарорга кўра фуқароларга кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турлари кенгайтирилади. Ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш таъминланади. Суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.
2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий этилади. Қарор асосида суд мажлисига тайёргарлик кўриш жараёнидан якунига қадар тўлиқ ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади. Аввало, суд мажлиси иштирокчилари суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали хабардор қилинади. Бу тўлиқ бепул амалга оширилади.
Суд фаолиятида қонунийликни таъминлаш мақсадида суд муҳокамаси жараёни аудиоёзув орқали қайд этиш амалиёти жорий этилади. Бунда тарафларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қилиш ва шахсий ҳаёт дахлсизлигини кафолатлаш мақсадида тарафларнинг розилиги олинади.
Бундан ташқари, бугунги кунда оммалашган ва аксарият суд органларида ўзини оқлаган видеоконференцалоқа тизими кўлами кенгаяди. Бунда процесс иштирокчиларига, аввало, даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш имконияти тақдим этилади. Манфаатдор шахсларнинг суд мажлисида иштирок эта олмаган тақдирда ҳам, барча жараёндан хабардор бўлишига эришилади.
Булардан кўзланган мақсад – фуқаролар сарсон бўлишининг олдини олиш, мурожаатларни автоматлаштириш, тизимлаштириш ва энг асосийси, фуқароларга судларга мурожаат этиш бўйича конституциявий ҳуқуқларидан кенгроқ фойдаланиш учун имкон яратишдир.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, суд тизими бу давлатнинг мустақил ҳокимияти, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўрғонидир. Шунга биноан судларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бирга судлар фаолиятида киберхавфсизликни таъминлаш, маълумотларнинг ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, бу борада комплекс чора-тадбирлар тизимини шакллантириш зарурати юзага келмоқда. Шунга мувофиқ, 2020-2023 йилларга мўлжалланган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури” тасдиқланди.
Дастур доирасида 2022 йил 1 июлга қадар 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади. Янгиликлар, судлар фаолияти билан чекланмайди. Масалан, 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишлари давлат архивига электрон шаклда топширилади ва қабул қилинади.
Судларнинг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”га кўра, Ўзбекистон Республикасининг 28 давлат органи ва ташкилоти ахборот тизимлари Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич уланади. Ушбу интеграция самарасида судлар муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш имконига эга бўлади.
Судларга шикоятларни электрон шаклда тақдим этиш имконини берадиган механизм яратиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига “Адолат” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади ва ушбу тизим суд ҳужжатларини автоматлаштирилган равишда шакллантиради.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу қарорининг қабул қилиниши инсон ҳуқуқ ва манфаатларини  ишончли ҳимоя қилиш, шу жумладан, суд ҳокимиятини янада мустақил қилиш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, судлар ва давлат идора-ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинувини янада яхшиланиши одил судлов самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026