12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:25
Фан ва таълим 👁 475

Қиличбойдаги замонавий ўқув маркази юзлаб ёшлар учун имкониятлар эшикларини очмоқда

Қиличбойдаги замонавий ўқув маркази юзлаб ёшлар учун имкониятлар эшикларини очмоқда

Мамлакатимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорларини юзага чиқариш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланган. Бу борада яратилаётган кенг кўламли имкониятлар чекка ҳудудлардаги ёшлар ҳаётида қандай улкан ўзгаришларга сабаб бўлаётганини бугун яққол кўришимиз мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги ишларни мутлақо янги босқичга олиб чиқди. Мазкур тарихий қарор асосида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси” давлат муассасасининг ташкил этилиши кўплаб йигит-қизлар учун ўз орзуларини рўёбга чиқаришда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Айнан ушбу жамғарма томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган “Кўмак” лойиҳаси нафақат тадбиркорликни ривожлантириш, балки чекка қишлоқ ва овулларда таълим сифатини оширишга хизмат қилаётган муҳим ташаббуслардандир. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади олис ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш истагида бўлган шижоатли ёшларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган. Лойиҳа доирасида яратилган энг катта имконият шундаки, ушбу имтиёздан фойдаланиш истагини билдирган ёшларга 3 йил муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан 130 миллион сўмгача фоизсиз қарз, яъни ссуда ажратилиши белгиланган. Бу эса ўз бизнесини бошлаш арафасида турган ёш тадбиркорлар учун жуда катта молиявий кўмак демакдир.

Амударё туманининг Қиличбой овулида истиқомат қилувчи Сардорбек Имомиддинов фаолияти мисолида ушбу қарор билан яратилган имкониятларнинг амалдаги ёрқин ифодасини кўришимиз мумкин. Олий таълим муассасасини ахборот технологиялари йўналиши бўйича муваффақиятли тамомлаган бу ёш мутахассис Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган Ўқув марказлари форумида фаол иштирок этди. Натижада у юқорида қайд этилган 130 миллион сўмлик ссудани олиш имконини берувчи махсус ваучерни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Олинган маблағ эвазига у Қиличбой овулида ёшларнинг замон талабларига мос равишда билим олишлари учун барча шароитларга эга бўлган, замонавий қиёфадаги чет тилларига ихтисослашган ўқув марказини бунёд этди.

Бугунги кунда мазкур таълим маскани ҳудуддаги ёшларнинг энг гавжум ва севимли жойига айланиб улгурди. Марказда айни пайтда Қиличбой овули ва унга ёндош ҳудудлар ёшлари ҳафтасига 7 кун мобайнида, 2 сменада билим олмоқда.

Ушбу ўқув марказининг очилиши қишлоқ ёшлари ва уларнинг ота-оналари учун ғоятда катта қулайлик яратди. Илгарилари чет тилларини ўрганиш истагида бўлган ўқувчилар бошқа ҳудудларга, туман марказларига қатнаб ўқишга мажбур эдилар. Бу эса, ўз навбатида, йўлкира учун қўшимча харажатларни талаб қилар, энг муҳими, ёшларнинг кўп вақти йўлларда зое кетар эди. Эндиликда эса улар ўз уйларига яқин жойда, хавфсиз ва қулай шароитда, ортиқча сарф-харажатларсиз сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўқув марказининг ўз фаолиятини бошлаганига эндигина 6 ой бўлганига қарамай, эришилаётган дастлабки амалий натижалар таҳсинга сазовор. Яқиндагина марказда таҳсил олаётган 22 нафар иқтидорли ёшлар чет тиллари ва турли фанларни билиш даражаси бўйича нуфузли сертификатларни қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Чекка ҳудудларда бундай хайрли ташаббусларни қўллаб-қувватлашда туман ҳокимлигининг ҳам ўрни беқиёс бўлмоқда. Хусусан, туман ҳокими Собир Хожаметов ташаббуси билан ушбу янги ўқув марказининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва ёшларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида 5 та энг сўнгги русумдаги замонавий компьютер жамланмаси олиб берилди. Шу билан биргаликда, марказ қошида бой маънавий хазинага эга бўлган янги кутубхона ташкил этиш учун 500 дан ортиқ турли хил китоблар тақдим этилди.

Глобаллашув ва ахборот технологиялари жадал ривожланаётган бугунги асрда ёшларнинг чет тилларини мукаммал билиши ҳамда компьютер саводхонлигига эга бўлиши нафақат шахсий камолот, балки бутун мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Айниқса, хорижий тилларни яхши билиш қишлоқ ёшлари учун нуфузли олийгоҳларда таълим олиш ва халқаро дастурларда иштирок этиш эшикларини очади. Қиличбой овулида яратилган бундай шароитлар эса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш билан бирга, келажакда ўз ўрнини топа оладиган баркамол авлод бўлиб вояга етишида мустаҳкам кўприк вазифасини ўтайди. Тадбиркорлик, интилиш ва давлат кўмагининг бундай уйғунлиги натижасида ҳудудларда нафақат таълим инфратузилмаси яхшиланмоқда, балки аҳолининг кайфияти ва келажакка бўлган ишончи ҳам юксалиб бормоқда.

Бугунги кунда марказнинг замонавий компьютер хонасида ёшлар дастурлаш илмларини ва ахборот технологияларини бепул ўрганишмоқда. Марказ қошида ташкил этилган янги кутубхона эса нафақат ўқувчи ёшлар, балки бутун Қиличбой овули аҳолиси учун доимий равишда очиқ бўлиб, барча бемалол келиб, китоб мутолаа қилишлари учун имконият яратилган. Энг қувонарлиси шундаки, олий таълим муассасасида таҳсил олган Сардорбек Имомаддинов ўзининг дастурлаш ва компьютер технологиялари бўйича эгаллаган билимларини ҳамқишлоқлари билан чин дилдан баҳам кўрмоқда. У ёшлар учун компьютер саводхонлиги дарсларини бепул ташкил этиб, уларни келажакнинг энг талабгир касбларига тайёрлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз томонидан берилган ва тўғри йўналтирилган молиявий ресурслар Сардорбек сингари кўплаб ёш мутахассисларнинг фидойилиги сабабли минглаб ёшлар ҳаётида янги саҳифа очмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026