ВАТАНИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА МУНОСИБ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН
Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Келажак авлод эгаларини янада қўллаб-қувватлаш, улар билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал қилишда ташаббус кўрсатишларига имконият яратиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида Ёшлар парламенти тузилди.
Бу эса ўз навбатида мустақил Ўзбекистонимиз келажаги бўлган биз ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси десак, асло муболаға бўлмайди. Биз ҳар биримиз истиқлол берган неъматлардан оқилона фойдаланиб, келгусида юртимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз, Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрнини янада юксалтирмоғимиз зарур.
Мен ҳам ўзимнинг қисқа давр мобайнидаги фаолиятим давомида амалга оширган камтарона меҳнатим эвазига келажак авлод эгаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган Ёшлар парламенти аъзолигига муносиб дея топилдим.
Ўзимга билдирилган юксак ишончни оқлашга астойдил интиламан ва юртимиздаги интилувчан, иқтидорли, қобилиятли ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлашни мақсадим деб биламан. Жамият ҳаётида эртамиз эгаларининг тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссамни қўшишда давом этиб, Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан.
Шерали Жумамуродов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶