4 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ
21 август куни Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Султомурод Давлетмуродов, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Жавлон Муфтуллаев, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов, туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи катта инспектори Ислом Жабборбергеновлар қатнашдилар.
Суд мажлисида туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи томонидан келтирилган 4 та тақдимномалар муҳокама этилди. Яъни Жиноят ишлари бўйича туман судининг 2019 йил 30 октябрдаги ҳукми бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми ва 209 моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган, 1 йил муддатга муаяйн ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган маҳкумага доир иш кўрилди. Ушбу суд мажлисида унинг белгиланган тартибларга сўзсиз итоат этиб, яхши хулқ-атворда бўлганлиги, хатоларидан тегишли хулоса чиқариб олганлиги ва чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги инобатга олиниб, жазосининг ўталмаган 1 йил 4 ойидан Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан шартли равишда муддатидан илгари озод қилинди.
Суд мажлисида шунингдек, яна 1 нафар маҳкума ва 2 нафар маҳкум белгиланган жазо муддатидан шартли равишда озод қилиндилар. Бунда уларнинг қилмишларидан пушаймонлиги, хатоларидан тегишли хулосалар чиқариб олганлиги, яхши хулқ-атворда бўлаётганлиги асос бўлди.
Инсон ҳаётда билиб-билмай, баъзан чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрмай, баъзан эса кимларнингдир алдовига учиб хато қилиб қўяди. Энг муҳими – одам ўз хатосини тушуниб, ижтимоий хавфини англаган ҳолда хулосалар чиқариши ва тузалиш йўлига ўтишидир. Инсонпарвар давлатимизда амал қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларга асосан бунингдек фуқароларнинг муддатидан илгари жазодан озод этилиши уларнинг ўз ҳаётларини изга солиб олишларига имкон беради.
Бу ҳақда суд мажлисида иштирок этган туман Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Муқаддас Бекназарова, туман Пробация гуруҳи катта инспектори Ислом Жабборбергеновлар батафсил гапирдилар ва жазодан муддатидан илгари озод этилган фуқароларнинг келгуси ҳаётда ўз ўринларини топишларига ишонч билдирдилар.
С. Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶