21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 11:04
Жамият 👁 187

БАРЧА ЮКСАЛИШЛАР, БУНЁДКОРЛИКЛАР АСОСИ – ТИНЧЛИК

БАРЧА ЮКСАЛИШЛАР, БУНЁДКОРЛИКЛАР АСОСИ – ТИНЧЛИК

Мустақиллик шарофати билан ташкил топган миллий армиямиз ўтган йиллар давомида мамлакатимиз тинчлик-осойишталигининг мустаҳкам қўрғонига айланиб улгурди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар, муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскар йигитлар бурчига садоқат билан хизмат қилишда, ўз фаолиятларини юрти, халқ тақдирига юксак масъулият ва жавобгарликни ҳис қилган ҳолда олиб бормоқдалар. Жисмонан бақувват, маънан етук ҳарбийлар ўз она Ватанини кўз қорачиғидай асраш, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши курашиш, юрт сарҳадларини садоқат билан қўриқлаш бурчи эканлигини чуқур ҳис қиладилар. Замонавий ҳарбий-техника воситалари билан қуролланиб, қудратли кучга айланган миллий армиямизнинг мустақиллик йилларида эришилган  улуғвор юксалишларда муносиб ҳиссаси бор. Боиси тинчлик-осойишталик ҳукмрон бўлган юртдагина  чинакам янгиланишлар, бунёдкорликлар, ижобий ўзгаришлар бўлади.

Мен хизмат қилаётган 3-“Д” ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳам туманимизнинг чегара ҳудудларини сергаклик билан қўриқлаш билан бирга, чегараолди ҳудудларида тинчлик-осойишталик ҳукмрон бўлиши учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли билан чегара дахлсизлигига раҳна солмаслик, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этиш, шунингдек, чегараолди ҳудудларида жойлашган муҳандислик-техник иншоотларга ва тўсиқларга шикаст етказмаслик лозимлиги хусусида тез-тез суҳбатлар олиб боришмоқда. Бунингдек тадбирларга тумандаги жамоат ташкилотлари вакилларининг, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг ҳам  жалб этилаётганлиги ижобий натижалар бераётир.

Мен ҳаётимни ана шундай шарафли ва масъулиятли соҳага бағишлаганимдан фахрланаман. Ўз постингда содиқ туриб, тинч ва бехавотир яшаётган, бунёдкорлик ишларини амалга ошираётган одамларни кўриш, юрт осудалигини юракдан ҳис қилиш, бунда ўзингнинг ҳам оз бўлса-да, ҳиссанг борлигини ўйлаш ҳарбий хизматчига чинакам бахтиёрлик бахш этади.

Барча юртдошларимни, сафдош дўстларимни мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан табриклайман! Юртимизда доимо тинчлик-осойишталик барқарор бўлсин!

Фазлиддин МАҲАММАДИЕВ, 3-“Д” ҳарбий қисм хизматчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026