19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 14:29
Жамият 👁 258

ОИЛАДАГИ ГАП КЎЧАГА ЧИҚҚАНДА...

ОИЛАДАГИ ГАП КЎЧАГА ЧИҚҚАНДА...

Ўзбек оилалари учун ҳеч қаерда ёзилмаган бир қонун-қоида бор. Бу – оила аъзоларининг оғзибирчилиги, оила сирини кўчага олиб чиқмаслигидир. Ана шу қоидага амал қилинганида оилалар нафақат мустаҳкам, балки эл ичида обрў-эътибор ҳам топади.
Лекин айрим ёш оилаларда бу каби бобомерос қадриятларга амал қилмаслик оқибатида арзимаган важлар билан ўртада низо ва жанжаллар келиб чиқиши натижасида тузуккина оилаларнинг “сири” кўчага чиқиб кетмоқда. Кўпчилик ҳолатларда бундай вазиятларнинг юзага келишига катталар, яъни қайнота-қайноналар ҳам сабабчи бўлишмоқда.
Туманимиз маҳаллаларидан бирида яшовчи Шокир Собиров (исм-шарифлар ўзгартирилди)нинг оилавий сирларига қайотаси аралашмаганида, арзимаган дилхираликни деб аёли Гулбаҳор болаларини олиб ота-онасиникига кетиб қолмаганида Шокир балки  маъмурий қамоқ жазосига ҳукм этилмаган бўлармиди?
Нима бўлди-ю Гулбаҳор Шокирнинг гапларига, муомаласига бефарқ бўлолмади. Эрининг қўполлигини кечириб қўяқолса, “дока рўмол қуриб”, ўртада меҳр гуллари унармиди? Йўқ, Гулбаҳор аксинча йўл тутди. Қизиққонлик билан болаларини етаклаб ота уйига кетди-қолди. Бу Шокирга алам қилди. Ахир икки боласи унинг  жон-у дили эди-да. Уларни соғинди. Бироқ арзимаган масалаларда ҳам оиласига аралашаверадиган қайнотасини яхши билгани учун озгина сабр қилди. Ҳовридан тушса, невараларини ўзи олиб келар, деган умидда кутди. Муроса йўлини  танламаётган қайнотасидан ўзича хафа бўлиб, ичди ва... “шер” бўлди. Мастлик – бир томондан ихтиёрий телбалик бўлса, яна бир томондан – ростлик ҳам. Чунки маст бўлган одамнинг бор алам ва дарди тилига чиқади, ўзича ботир бўлиб кетади. Шокирбой ҳам маст ҳолатда қайнотасиникига бориб шовқин кўтарди. Уларнинг тинчини бузиб, номақбул сўзлар билан қайнотасини ҳақорат қилди. Оқибатда эса...
Шокир Собировнинг бу майда безорилиги Маъмурий ишлар бўйича туман судида муҳокама этилиб. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топилди ва маъмурий қамоқ жазосига ҳукм этилди. Жазони тайинлашда Шокир Собиров муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз эканлиги, оилавий аҳволи инобатга олиниб, 7 (етти) кунлик маъмурий қамоқ жаосини ўташ даврида ҳар бир кун учун тўланадиган харажатлардан озод этилиб, жамоат ишларига жалб қилинди.
Шуни айтсалар керак-да, “ҳаргиз оилангнинг сирини кўчага сочма, сиринг кўчага чиқса ўзинг сочиласан”, деб. Арзимаган дилхираликдан бошланган можаро учинчи томоннинг аралашуви билан элга ёйилди, судгача етиб келди.
Ёшларга эса “ушбу воқеадан хулоса чиқаринг, ҳар бир масалада босиқ бўлинг”, - деймиз.

М.КАРИМБОЕВА,
маъмурий ишлар бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026