ТАЪТИЛ ҲАМ МАҚСАДЛИ ВА МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА
Бизнинг 1-мактаб жамоаси 2019-2020 ўқув йили коронавирус инфекцияга қарши ўрнатилган карантин даврида онлайн дарсларда фаол иштирок этиши билан ташаббускорлигини яна бир бора исботлади.
Шу жумладан, мен раҳбарлик қилаётган 7-“в” синфда олиб борилган онлайн дарсларга ўқувчилар қизиқиши янада ошди. Нафақат ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳам эътибор қаратиб, фарзандларининг бу тарзда илм олишига ўз ҳиссаларини қўшдилар ва шароит яратдилар.
Ўқувчилар интернет тармоғидан унумли фойдаланиб, онлайн дарслардан ташқари ҳам кўплаб изланишлар қилишди, топшириқларни бажариб борди, янгиликлардан хабардор бўлиб борди, ўқувчилар ҳар куни аъло баҳолар олишга интилди.
Ҳозирги кунда ҳам биз фан ўқитувчилари тўгарак канал очиб, ўқувчиларнинг география фанига бўлган қизиқишларини ошириб бормоқдамиз.
Одатда кўпчилик ота-оналар ёзги таътилни фарзанд тарбиясида хотиржам, ташвишларсиз ўтадиган давр деб ҳисоблайди. Лекин фарзандлари мактабдан узилиб, тарбиясида бўшлиқ пайдо бўлиб қолишидан хавотир олишмайди.
Масофадан туриб ўқитиш афзалликларидан фойдаланган ҳолда, шу боисдан айни кунларда ҳам тўгарак машғулотларига болаларни жалб қилиб, таътил кунларининг ҳам мақсадли, мазмунли ўтишига ҳаракат қилаяпмиз.
Дилфуза ЎPОЗБОЕВА,
1-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶